17.06.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1997 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ 133-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН «ЁЗМА ҲОЛДАГИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ) ТУЗИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯЛАР» УМУМИЙ ҚИСМИ ИККИНЧИ ХАТБОШИСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШ БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд Раис Б. Эшонов, судьялар О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов, Г. Пиржановлардан иборат таркибда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг тараф сифатидаги манфаатларини ифодаловчи Л. Крутцова, эксперт, доцент М. Гасанов иштирокида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси 1-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар» умумий қисми иккинчи хатбошисининг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья О. Эрназаровнинг ахборотини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, Конституциявий суд қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар» тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсияларда шу нарса назарда тутилганки, ёзма ҳолда меҳнат шартномаси (контракт) доимий ишловчи (номуайян муддатга ишга қабул қилинадиган) ходимлар билан ҳам, муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга кирадиган ходимлар билан ҳам тузилади. Тавсияларга мувофиқ, беш йилдан ошмаган муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан тузилган шартнома муддатли меҳнат шартномаси деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг вакилини, экспертнинг хулосасини эшитиб, Конституциянинг, Меҳнат кодексининг нормаларини таҳлил этиб, Конституциявий суд Вазирлар Маҳкамасининг норматив ҳужжати ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини чеклаб қўяди деган хулосага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Шундан келиб чиқиб, ҳеч бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва принципларига зид бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан. Меҳнат кодексининг 75-моддаси меҳнат шартномаларини номуайян муддатга, беш йилдан ошмаган муайян муддатга ва муайян ишни бажариладиган муддатга тузишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат кодекси, аввал амалда бўлган Меҳнат қонунлари кодексидан фарқли равишда, вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишни назарда тутмайди. Шу сабабли собиқ Иттифоқнинг меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг умумий қоидаларидан олинган бир қатор истисноларни назарда тутувчи, вақтинчалик ва мавсумий ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини анча чеклаб қўювчи норматив ҳужжатлари 1996 йил 1 апрелдан, яъни Меҳнат кодекси амалга киритилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат кодекси ходимларни вақтинчалик ёки мавсумий хусусиятга эга бўлган ишга қабул қилиш имкониятини асло истисно этмайди. Ана шу ходимларга нисбатан муддатли меҳнат шартномаси тузган шахслар учун назарда тутилган барча умумий нормалар ва кафолатлар татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан. Ҳукуматнинг норматив ҳужжатлари Конституция ва қонунларга зид бўлмаслиги даркор. Бироқ, ушбу ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколати доирасидан чиқиб кетган ва кўрсатиб ўтилган Тавсияларни «Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасини бузган ҳолда қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганлар асосида ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19, 25, 26 ва 27-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар» умумий қисмининг «Вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш тўғрисида»ги иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ эмас деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарор матбуотда эълон қилинган пайтдан кучга киради, қатъий, унинг устидан шикоятга ўрин йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 17 июнь
(«Халқ сўзи» газетаси, 18 июнь 1997 й., 130 (1647)-сон)