Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 23 ЯНВАРДАГИ 1-СОН «НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ» БЎЙИЧА 2-ИНВЕСТ (ЙИЛЛИК) ВА 2-ИНВЕСТ (ЧОРАКЛИК) ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 сентябрда 1316-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 23 январдаги 1-сон «Номолиявий активларга киритилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот» бўйича 2-инвест (йиллик) ва 2-инвест (чораклик) давлат статистика ҳисоботи шаклларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2004 йил 24 февраль, рўйхат рақами 1316 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 101-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 август,
2-сон
Келишилди:
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А. ТОХТАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 392-модда)