Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007—2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 сентябрь,
192-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банди қўшилсин:
«ж) давлат активларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул беришда инвестор томонидан хорижий валютадаги пул маблағлари тарзида киритиладиган ва корхонанинг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиладиган инвестициялар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисида низомда:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «паст ликвидли» сўзларидан кейин «шу жумладан қурилиши тугалланмаган» сўзлари қўшилсин;
б) 6-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«объектни оммавий савдоларга қўйишда сотиш нархи пасайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда таклиф этилаётган сотиш нархига инвесторлардан талаб йўқлиги»;
тўртинчи хатбошидаги «сурункали зарар кўриб ишлаши» сўзларидан олдин «ишламаётганлиги» сўзи қўшилсин;
в) 21-банддаги иккинчи хатбошидаги «паст ликвидли» сўзларидан кейин «шу жумладан қурилиши тугалланмаган» сўзлари қўшилсин;
г) 24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тўлов топшириғи нусхалари, юкларнинг божхона декларациялари, солиштириш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда уларни ишга тушириш далолатномалари»;
д) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«28. Комиссия ишлари якунлари бўйича протокол тузилади, унинг асосида Сотувчи инвесторнинг сотилган объектга бўлган мулк ҳуқуқини (ордерни) белгиланган тартибда расмийлаштиради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 385-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда)