10.09.2007 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.02.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАГИСТРАТУРА ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ республикада олий таълим тизимининг иккинчи босқичи сифатида магистратуранинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилди, ўқув жараёнини ташкил этишнинг асослари белгиланди ва ўқув-методика комплекси, ахборот таъминотининг янги авлоди жорий этилди, илмий-педагогик кадрлар таркиби шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув жараёнини, олий таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлайдиган норматив-методик ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш мақсадида малака амалиёти ҳамда Давлат аттестация комиссиялари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг замонавий техника ва технологияларга эга бўлган ишлаб чиқариш базаларида, илмий лабораторияларида, ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтларида ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистрларнинг қизиқишларини ошириш ҳамда уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун мунтазам равишда илмий конференциялар ўтказилмоқда, уларга чет тиллар ўргатилмоқда, ўқув жараёнига замонавий ахборот ва педагогика технологиялари жалб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган икки ўқув йили мобайнида магистратурада ўрганилаётган предметларнинг ўқув дастурлари қайта ишлаб чиқилди ва янгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларида магистратуранинг 20 тадан ортиқ янги мутахассисликлари очилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда магистратура фаолиятини ташкил этиш, шунингдек кадрлар ва ахборот ресурслари базалари билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, кадрлардан фойдаланувчилар (иш берувчилар)нинг аксарияти магистратурани битирувчиларга нисбатан қўйиладиган малака талаблари тўғрисида тўлиқ ва тўғри тасаввурга эга эмас. Магистратурани битирувчилардан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик ҳоллари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитишнинг замонавий техник воситалари бугунги кун талабларига мувофиқ эмас, илмий ва махсус адабиётларнинг етишмаслиги сезилмоқда, фан ва технологияларнинг янги ютуқлари ўқув жараёнига тезкорлик билан жорий этилмаяпти, таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаш тўлиқ даражада амалга оширилмаяпти, буюртмачиларнинг магистрлар тайёрлаш жараёнидаги амалий улуши мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратура таълими сифатини оширишга муайян улуш қўшаётган юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашнинг самарали методларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ магистратура фаолиятини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг сифатини ҳамда рақобатбардошлилигини оширишни кучайтириш, юқори малакани ва маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, шунингдек магистратурада таълим-тарбия жараёнини норматив-ҳуқуқий ва илмий-методик жиҳатдан таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 30 майдаги ПҚ-645-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, магистрлар тайёрлаш жараёнига энг юқори малакали ўқитувчилар ҳамда фан доктори ва фан номзоди илмий даражаларига, профессор ва доцент илмий унвонларига эга бўлган олимлар, шунингдек давлат ва жамиятни модернизация қилиш, бозор иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш шароитларида иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассислар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, «Истеъдод» жамғармаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчилар ва ёш олимларнинг мамлакатимиз ва чет эллардаги етакчи университетларда ва илмий марказларда тажриба орттиришларини (уларнинг натижаларидан бири магистратурада ўқитиш сифатини оширишдан иборат), хорижий мутахассислар билан биргаликда магистратура дастурлари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг олий таълим муассасаларига педагогик ишларга юборилган магистратура битирувчиларига уларнинг университетларда ва илғор технологияли илмий марказларда малака оширишлари учун зарур шарт-шароитларни, шунингдек магистратура ўқув предметлари бўйича ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилишини ҳамда ўқув жараёнига замонавий илм-фан ютуқлари жорий этилишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг истиқболли дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрлар тайёрлаш билан банд бўлган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифати мониторингини, шунингдек уларнинг малака даражасини баҳолашни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрларни ўқитиш ва тайёрлаш сифати ўрганилишини ташкил этсин ва унинг сифати назорат қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларида магистратура мутахассислари рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва ҳар йили 1 мартгача белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига магистратурага қабул қилиш параметрлари бўйича асосланган таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 1 январдан бошлаб республика олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига иш ҳақи фонди ва маъмурий-бошқарув ходимлари сони доирасида 2-иловага мувофиқ магистратура бўлимлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратура бўлимларига кафедралар ва деканатлар билан биргаликда қуйидагилар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва таъминлашга, улардаги таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари барча бўлинмаларининг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрларни ўқитиш ва уларнинг ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш, магистрлар тайёрлаш масалаларини мунтазам равишда таҳлил қилиш ва улар юзасидан ҳисоботлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар, идоралар ва кадрлардан асосий фойдаланувчилар бўлган бошқа ташкилотлар магистрлар тайёрлаш жараёнида фаол қатнашсинлар ҳамда уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланилишини таъминласинлар, магистрантларнинг амалий машғулотларда қатнашишлари, етук мутахассисларнинг магистрлик тайёргарлигига раҳбарлик қилишларига жалб этилиши, реал топшириқлар бўйича диссертациялар тайёрлашга, уларнинг таълим-касбий фаолиятини ташкил этиш учун ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда магистратура таълим жараёнини фундаментал ва амалий фанлар билан реал интеграциялаш, Фанлар академиясининг етакчи олимларини ҳамда унинг моддий-техника базасини магистрантларни ўқитиш ва улар томонидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, уларнинг натижаларини амалиётга жалб этиш бўйича Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқсин ҳамда уни 2008 йилдан бошлаб амалга оширишга киришсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Магистратура тўғрисидаги Низомга ушбу қарор талабларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаси магистратура бўлимининг штат бирликлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Лавозимлар номи* Штат бирликлари сони‎ Ягона тариф сеткаси бўйича разряд‎ Тариф коэффициенти‎ Лавозим маоши (сўмларда)‎
1.‎ Бўлим бошлиғи‎ 1‎ 9‎ 4,797‎ 74473‎
2.‎ Методист‎ 1‎ 5‎ 3,467‎ 53825‎
Ҳаммаси:‎ 2‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * — магистрлар сони 200 кишигача бўлганда 0,5 ставка белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)