Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА ВА «БОЖ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 33-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 310, 311, 312, 313-моддалар, № 12, 415, 416-моддалар; 2006 йил, № 6, 259, 260-моддалар, № 10, 536-модда, № 12, 660-модда; 2007 йил, № 1, 1-модда, № 7, 322, 325-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-модда:
иккинчи қисмидаги «тўққизинчи» деган сўз «ўнинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналари ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани олинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг миқдорда, бироқ солиқ солинадиган базанинг йигирма беш фоизидан кўп бўлмаган миқдорда беш йил мобайнида камайтиришга ҳақлидир. Мазкур солиқ имтиёзи янги технологик жиҳозлар ишга туширилган пайтдан эътиборан навбатдаги солиқ ҳисоботи даври учун қўлланилади. Янги технологик жиҳозлар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун ягона солиқ тўлови тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади»;
олтинчи—ўн биринчи қисмлари тегишинча еттинчи—ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 19-модданинг биринчи қисми:
ўн саккизинчи хатбошиси «ушбу қисмнинг ўн тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари суммалари»;
ўн тўққизинчи хатбошиси йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;
3) 32-модда:
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«асосий ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган маблағлар суммасига, ҳисобот даврида амортизацияга ҳисобланган суммалардан тўлиқ фойдаланиш шарти билан, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари қурилишига йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда»;
тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Юридик шахслар солиқ солинадиган даромадни (фойдани) ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга ва лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, ҳисобот даврида ҳисобланган амортизация маблағларидан тўлиқ фойдаланиш шарти билан уч йил мобайнида камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур солиқ имтиёзи янги технологик жиҳозлар ишга туширилган пайтдан эътиборан навбатдаги солиқ ҳисоботи даври учун қўлланилади. Янги технологик жиҳозлар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун даромад (фойда) солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
4) 58-модда қуйидаги мазмундаги «ю» ва «я» бандлар билан тўлдирилсин:
«ю) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича ўз ходимлари учун суғурта мукофотлари тўловига тўлаган суммалари;
я) фуқароларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларининг мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган суммалари»;
5) 71-модда иккинчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидаги мақсадларда олиб кирилаётган технологик жиҳозлар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса:
Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида;
янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шунингдек ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун;
лизингга топшириш учун;
чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан хусусийлаштирилаётган корхоналар учун.
Янги технологик жиҳозлар (бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар улар технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларига мувофиқ етказиб берилган бўлса) олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади»;
6) 92-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ишлаб чиқаришга янгитдан жорий этилган янги технологик жиҳозларнинг, беш йил муддатга. Янги технологик жиҳозлар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун мол-мулк солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги 470-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; 2007 йил, № 7, 322-модда) 33-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
ўн тўққизинчи—йигирма бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи—йигирма тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидаги мақсадларда олиб кирилаётган технологик жиҳозлар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса:
Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида;
янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шунингдек ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун;
лизингга топшириш учун;
чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан хусусийлаштирилаётган корхоналар учун»;
йигирма олтинчи хатбошиси йигирма бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Янги технологик жиҳозлар (бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар улар технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларига мувофиқ етказиб берилган бўлса) олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, ушбу модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи — йигирма тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун божхона божини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади»;
иккинчи—тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи—бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 сентябрь,
ЎРҚ-112-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 380-модда, 52-сон, 533-модда)