Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2021 03.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1708
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 03.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1708
Кучга кириш санаси
13.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2021
Ҳужжат 13.09.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ ҲИСОБИ ВА РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 сентябрда 1708-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 26 августдаги 01/11-22/09-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1708-3, 08.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-335-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 140-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/16-712-сон

Давлат мулки қўмитасининг 2007 йил 13 июлдаги 01/16-712-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-335-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 140-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда) га мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) — ҳисоб объектларининг тизимлаштирилган рўйхати ва улар ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона маълумотлар банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб объектлари — Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасаларини реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда Гувоҳнома деб аталади) — Реестрга ҳисоб объекти тўғрисида тегишли ёзув киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси — давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи — муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат муассасаси — давлат мулкини тасарруф этувчиси томонидан бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижорат хусусиятига эга бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилган ва тўлиқ ёки қисман давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий таъминланадиган ташкилот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат корхоналари ва муассасаларининг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат корхоналари ва муассасаларининг ҳисоби, улар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш ва даврий равишда янгилаш орқали олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳисоб давлат корхоналари ва муассасаларининг маълумотлар банкини биргаликда ташкил этувчи маълумотлар базасини бошқариш тизими ва маълумотлар базасининг ўзидан иборат бўлган амалий дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат сирини ташкил этувчи махфий вазифа юклатилган давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби қонунчилигида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Реестр юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Реестр юритиш қуйидаги тартиботларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб объектларига реестр рақами бериш билан бирга улар ҳақидаги зарур ахборотни маълумотлар базасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг IV бобга мувофиқ ҳисоб объектлари ҳақидаги маълумотларни даврий равишда янгилаш ва мулкчилик шакли ўзгарганда ёки бегоналаштирилганда уларни Реестрдан чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Янгидан ташкил этилган давлат корхонаси ёки муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин мажбурий тартибда бир ҳафталик муддатда ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни Реестрга киритиш учун тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Реестр шакллантирилаётган пайтда мавжуд бўлган давлат корхоналари ва муассасалари ушбу Низом кучга киргандан сўнг мажбурий тартибда уч ойлик муддатда Реестрга киритиш учун ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат корхонаси ёки муассасаси Реестрга киритиш учун тегишли равишда Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Реестрга киритиш тўғрисидаги аризага қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси ёки муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси ёки муассасасининг рўйхатдан ўтказилган устави нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини бериш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини топшириш-қабул қилиш далолатномаси нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси Реестрга киритиш бўйича мурожаат келиб тушган пайтдан бошлаб икки ҳафталик муддатда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат корхонаси ёки муассасасига ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат корхонаси ёки муассасаси хабарномани олгандан кейин 10 кунлик муддатда мавжуд камчиликлар бартараф этилган ҳужжатларни Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ижобий хулоса мавжуд бўлганда (баённома билан расмийлаштирилади), Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси уч иш куни мобайнида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар тўпламини Давлат мулки қўмитасига юборади ва реестр рақамини олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Гувоҳнома расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома давлат корхонаси ёки муассасасига тилхат асосида топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юридик шахс мақомига эга бўлган ҳар бир давлат корхонаси ва муассасасига алоҳида гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат корхонаси ёки муассасаси томонидан Реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳнома йўқотилган тақдирда, унга Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига дубликат бериш тўғрисида ариза топширган кунидан бошлаб 7 кун ичида гувоҳноманинг дубликати берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси қуйидаги ҳолларда Гувоҳнома беришни рад этиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб объекти Ўзбекистон Республикаси мулки ҳисобланмаслиги ҳолати аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилмай тақдим этилганда ва/ёки тўлиқ топширилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ҳисоб объектларини Реестрдан чиқариш Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бунга асос бўлувчи тегишли ҳужжатлар билан бирга мурожаат келиб тушгандан кейин 10 кунлик муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳисоб объектлари тугатилаётган ёки қайта ташкил этилаётган пайтда тугатиш комиссияси ёки тугатиш (қайта ташкил этиш)га ваколатли бўлган бошқа орган бир ҳафталик муддатда тегишли равишда Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ҳисоб объектларини Реестрдан чиқариш учун ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризага қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан аввал берилган гувоҳноманинг асл нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонаси ёки муассасасига берилган давлат мулкининг ҳолати бўйича охирги санага ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб объектларини Реестрдан чиқариш учун асос ҳисобланган ҳужжатлар нусхаси (таъсисчи қарори, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори, суд қарори, олди-сотди шартномаси ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини топшириш-қабул қилиш далолатномаларининг нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси юқорида кўрсатилган ҳужжатларни олганидан сўнг тегишли ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат мулки қўмитасига Реестрдан чиқариш учун юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳисоб объекти Реестрдан чиқарилганда икки ҳафталик муддатда ариза берувчига Реестрдан чиқарилганлик тўғрисидаги билдириш хати юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат корхоналари ва муассасалари ҳар ярим йилда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига 4-иловага мувофиқ давлат мулкларининг ҳолати тўғрисида маълумот тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Реестрдан ахборот тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Реестрда мавжуд ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотлар ёпиқ маълумотлар ҳисобланиб, давлат корхоналари ва муассасаларига ёки улар томонидан ваколат берилган органларга расмий сўровномага мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумот ёки уни тақдим этмаслик бўйича асосланган жавоб давлат корхоналари ва муассасаларига сўровнома олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Давлат корхоналари ва муассасалари ҳисобини юритувчи органларнинг асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат мулки қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб объектлари Реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилган давлат корхоналари ва муассасаларига реестр рақами беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар томонидан Реестрга киритиладиган объектлар бўйича маълумотлар келиб тушишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, услубий ва ташкилий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни ҳимоялаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармалари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритилган давлат корхоналари ва муассасалари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитасига давлат корхоналари ва муассасаларига реестр рақамини бериш учун улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва муассасаларига Гувоҳнома расмийлаштиради ва беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади ва уларни белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитасига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Давлат корхоналари ва муассасалари томонидан фойдаланишда бўлган давлат мулкларининг ҳисобини юритиш бўйича масъулият ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат мулклари тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат корхоналари ва муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга мувофиқ тегишли ҳужжатларни мажбурий тартибда Реестрга қўшиш ёки ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда давлат мулклари ҳисобини юритилиши, самарали бошқарилиши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига давлат корхоналари ва муассасаларининг балансида бўлган давлат мулклари ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавобгарлик давлат корхонаси ёки муассасасининг раҳбарига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат корхонаси ёки муассасаси раҳбари ушбу Низом талабларига риоя қилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил

Давлат статистика қўмитаси раиси ў. ҚУДРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасаларини ҳисобга олиш ва уларнинг Реестрини юритиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаси

‎АРИЗА

1. Сиздан Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасалари реестрига киритишингизни сўраймиз.
‎____________________________________________________________________

‎‎(ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи)

‎‎____________________________________________________________________

(жойлашган ери (почта манзили))

КТУТ коди ________________‎
ХХТУТ коди ________________‎
ТҲШТ коди ________________‎
МШТ коди ________________‎
ДБИБТ коди ________________‎
МҲОБТ коди ________________‎
СТИР ________________‎

‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
‎1. _________________________________________________________________
‎2. _________________________________________________________________
‎3. _________________________________________________________________
‎4. _________________________________________________________________
‎‎
‎Директор (раҳбар)
‎___________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

‎‎_____________________________

(имзо, муҳр)

М.Ж. ‎

«___» _____________ 20___ й.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасаларини ҳисобга олиш ва уларнинг Реестрини юритиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

‎Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари реестрига киритиш тўғрисидаги

‎ГУВОҲНОМА

‎№ __________________

Берилди ___________________________________________________________

(ариза берувчининг тўлиқ номи)

‎‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

(ариза берувчининг жойлашган ери (почта манзили))

шу ҳақдаки, «____» _________ ______ й. ____ -сонли аризага кўра объект Реестрга киритилди.

‎Ушбу объектга қуйидаги реестр рақами берилди: __________________

‎Берилган санаси ______________

‎Гувоҳнома ҳисоб объектининг мулкчилик шакли ўзгарган ёки у қайта ташкил этилган ё тугатилган санадан 7 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим. Гувоҳнома қайтаришга асос бўлувчи ҳужжат нусхалари (олди-сотди шартномаси, тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор ва бошқалар) билан қайтарилади.

________________‎

_________ ‎

_________________________‎‎

(раҳбар лавозими)

(имзо)
М.П.

(Ф.И.Ш.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасаларини ҳисобга олиш ва уларнинг Реестрини юритиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаси

‎‎
АРИЗА

1. Сиздан Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасалари реестридан чиқаришингизни сўраймиз.
‎___________________________________________________________________,

‎‎(ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи)

‎‎____________________________________________________________________

(жойлашган ери (почта манзили )

КТУТ коди ________________‎
ХХТУТ коди ________________‎
ТҲШТ коди ________________‎
МШТ коди ________________‎
ДБИБТ коди ________________‎
МҲОБТ коди ________________‎
СТИР ________________‎
‎‎
‎Реестрга киритилган рақами
‎‎____________________________________________________________________

(Реестрдаги тартиб рақами)

‎‎қуйидагиларга асосан (Реестрдан чиқариш бўйича барча ҳолатлар ҳужжатлар билан асосланган бўлиши лозим):
‎1. _________________________________________________________________
‎2. _________________________________________________________________

‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
‎1. _________________________________________________________________
‎2. _________________________________________________________________
‎3. _________________________________________________________________
‎4. _________________________________________________________________
‎‎
‎Директор (раҳбар)
‎___________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎_____________________________

(имзо, муҳр)

М.Ж. ‎

«___» _____________ 20___ й.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва муассасаларини ҳисобга олиш ва уларнинг Реестрини юритиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ (МУАССАСАСИ)НИНГ ДАВЛАТ МУЛКИ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТИ
‎__________________________________________________________________ ‎

(корхона номи)

_________________ ҳолатига

Корхона раҳбари
‎‎__________________________________________________________________ ‎

(Фамилияси, исми-шарифи)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. БЎЛИМ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Умумий маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсаткичлар номи Кўрсаткичлар мазмуни
Корхонанинг тўлиқ номи
Корхонанинг давлат томонидан таъсисчиси (аниқ давлат органи)
Ташкил этилишига асос

Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот

Рўйхатдан ўтказувчи орган номи
Рўйхатдан ўтган санаси ва рақами
КТУТ коди
СТИР коди
ДБИБТ коди
ХХТУТ коди
Асосий фаолият тури
Жойлашган жойи (почта манзили)
Телефон (факс)
Электрон почта манзили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Корхона раҳбари тўғрисида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Корхона раҳбари билан тузилган шартнома тўғрисида

Шартнома тузилган сана
Шартнома амал қилиш муддати
Шартнома рақами
Шартнома тузган давлат органи ёки маҳаллий ижроия ҳокимияти органи номи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ваколатхона ва филиаллар тўғрисида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқ номланиши
Жойлашган жойи
Очилган санаси
Раҳбар Ф.И.Ш.
Фаолият тури
Ишлаб чиқарадиган маҳсулот ҳажми
Фойда (+), зарар (-)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Корхона фаолиятининг асосий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

минг сўм‎

Кўрсаткичлар номи Кўрсаткичлар мазмуни
Ҳисобот даврида Ўтган йилнинг шу даврида
Тасдиқланган (бизнес режадаги) Ҳақиқатда эришилган

Фойда (зарар) бўйича маълумот

Фойда (зарар)

Кредиторлик қарзи бўйича маълумот

Кредиторлик қарзи (жами) х‎
Жумладан, муддати ўтган кредиторлик қарзлари х‎

Дебиторлик қарзи бўйича маълумот

Дебиторлик қарзи (жами) х‎‎
Жумладан, муддати ўтган дебиторлик қарзи х‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1 . Давлат мулки объектларининг қисқа рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎минг сўм

№‎‏ Асосий воситалар номланиши Жойлашган жойи, (почта манзили) Ер майдони (кв. м) Кадастр рақами Фойдаланишга топширилган сана Қаватлар сони Фойдаланиш мақсади Қолдиқ қиймати (баланс қиймати) Фойдаланиш ҳуқуқи1
умумий жумладан, қурилиш (иморат) эгаллаб турган
1.‎ Бино2
2.‎ Иншоот2
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Ижара, тезкор (оператив) бошқариш, бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 Рўйхат ҳар бир объект бўйича алоҳида тақдим этилади..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситалар номланиши Сони Фойдаланишга топширилган сана Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати Жамғарилган эскириш Қолдиқ қиймати Фойдаланиш ҳуқуқи
3.‎ Узатиш мосламалари
4.‎ Машина ва ускуналар
5.‎ Мебель ва офис жиҳозлари
6.‎ Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникалари
7.‎ Транспорт воситалари
8.‎ Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар
9.‎ Кўп йиллик ўсимликлар
10.‎ Бошқа мулклар
11.‎ Номоддий активлар
‎Жами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситалар номланиши Объект жойлашган жойи Объектнинг смета қиймати Молиялаш манбаси Қурилиш бошланган йил Қурилиш тугатилган йил Бажарилган иш ҳажми (минг сўм)
12.‎ Тугалланмаган қурилиш
Жами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Давлат корхонаси устав фонди миқдори тўғрисида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Корхона номи Устав бўйича устав фонди миқдори (охирги рўйхатга олинган санада) Шакллантирилган устав фонди миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор (раҳбар)
‎_________________________________________________________

‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎_____________________________

(имзо, муҳр)

М.Ж. ‎

«___» _____________ 20___ й.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 366-модда; 2015 й., 27-сон, 361-модда; 2016 й., 44-сон, 519-модда)