Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УН ВА БУЛКА НОНИНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июлдаги 384-сонли «Ун ва булка нонининг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Донни сотиб олиш, уни ташиш ва қайта ишлаш харажатларининг ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 июнидан бошлаб 1 килограмм уннинг чакана нархи ўртача 500 сўм-купон ва 1 килограмм булка ноннинг чакана нархи ўртача 400 сўм-купон этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уннинг ва булка ноннинг чиқарилаётган турларини ҳисобга олган ҳолда янги чакана нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликларга ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 февралдаги 100-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 30 май,
274-сон