Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 23.08.2007 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 24.03.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан кенг фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий интерактив давлат хизматлари реестри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш тадбирлари режаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва кўрсатилаётган ана шундай хизматларни кенгайтириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интерактив давлат хизматларидан сифатли фойдаланишини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш йўли билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари бўйича ахборот, шунингдек мўлжалланаётган интерактив давлат хизматлари бўйича таклифларни уларни кейинчалик Интерактив давлат хизматлари реестрига киритиш учун тақдим этсинлар.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 августдаги 239-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 34-сон, 374-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги заруриятга кўра вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига Базавий интерактив давлат хизматлари реестрига ўзгартиришлар киритишга доир умумлаштирилган таклифлар киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 августдаги 239-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 34-сон, 374-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов) ўз мажлисларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон ҳужжатлар айланиши тизимларини жорий этиш ва ахборот тизимларини интеграциялаш ишларининг аҳволини мунтазам равишда кўриб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти (кейинги ўринларда «идоралар» деб юритилади) томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Идоралар томонидан идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизмати кўрсатиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Идоралар томонидан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун тегишли ахборот ресурслари ташкил этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Идораларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун ташкил этиладиган ахборот тизимлари ягона стандартлар ва талаблар асосида ўзаро ҳамкорлик қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Автоматлаштирилган ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида идоралар томонидан ахборот айирбошлаш бўйича ягона давлат стандартлари ва талаблари асосида ахборот тизимлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот айирбошлаш ва тарқатиш тезкорлиги даражасининг ўсиши ҳисобига давлат функцияларини бажариш самарадорлиги ва тезкорлигини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровларни пухта ишлаш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича давлат функциялари ижро этилиши устидан назоратни кучайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар ҳамда бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигига сарфланадиган чиқимларни қисқартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг давлат бошқарувида янада фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида идоралар фаолиятининг очиқ-ошкоралиги даражасини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот айирбошлашнинг янги механизмларига ўтишга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш шарт-шароитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Интерактив давлат хизматлари умумий фойдаланиладиган, фойдаланиш қулай ҳамда барча қатламлар ва гуруҳлар фойдаланувчиларининг устуворликлари ва эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши керак. Интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш энг юқори даражада тез ва қулай усулда таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Интерактив давлат хизматларидан кафолатли ва хавфсиз фойдаланиш идоралар томонидан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли ҳамда рухсатсиз фойдаланиш, йўқ қилиш, бузиш, блокировка қилишдан ҳимояланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Идораларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва улардан фойдаланишни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Интерактив давлат хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш (тарқатиш) — тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан Интернет орқали давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир томонлама ўзаро ҳамкорлик — электрон шаклдаги ҳужжатларнинг ҳар хил формулярларидан фойдаланиш имкониятини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама ахборот айирбошлаш — сўров бўйича қабул қилиш, таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора хизматлари (буюртманомалар ва мурожаатларни тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини тақдим этиш ва/ёки бериш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон шаклдаги маълумотлар тўлиқ айирбошланишини амалга ошириш, шу жумладан хизматлар кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш шаклида кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Интерактив давлат хизматлари фойдаланувчи томонидан идора билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида ёки бир нечта идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади ва кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Интернетнинг умумий фойдаланиладиган тармоғи воситасида кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари фақат идораларнинг расмий сайтлари орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти портали орқали кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қонун ҳужжатларида белгиланган базавий интерактив давлат хизматлари мажбурий ҳисобланади ва идоралар томонидан бепул кўрсатилади, кўрсатилганлиги (расмийлаштирилганлиги) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ йиғимлар, божлар ва бошқалар шаклида тўлов назарда тутилган хизматлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қўшимча интерактив давлат хизматлари идоралар томонидан мустақил белгиланади ва пулли асосда кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўшимча интерактив давлат хизматлари кўрсатилишидан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартиби, шартлари ва муддатлари ҳар бир идора томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регламентда қуйидаги асосий қоидалар мавжуд бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган хизматларнинг таркиби ҳамда мазмуни аниқ ва ёрқин ифодаланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатиш тури/шакли ва усули, кутилаётган аниқ натижа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, хизматлар кўрсатиш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идора ёки мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралар томонидан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интерактив давлат хизматларидан фойдаланишда фойдаланувчиларга қулайлик яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интерактив давлат хизматларини оқилона ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатлар айланиши тизимларининг ўзаро алоқасини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги интерактив давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги интерактив давлат хизматлари реестрининг шакллантирилиши, фойдаланилиши, ўз вақтида қўллаб-қувватланиши ва янгиланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ахборот ресурслари ташкил этиш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ахборот ресурслари ташкил этиш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар давлат хизматлари кўрсатадиган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий интерактив давлат хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Хизматлар номи Бажариш учун масъуллар

‎1.

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмаси, таркиби, функциялари ва асосий фаолияти, уларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

‎2.

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.
3.‎ Туғилганликни, ўлимни, никоҳни рўйхатдан ўтказиш, никоҳни бекор қилиш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилияни, исмни ва ота исмини ўзгартириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Адлия вазирлиги
4.‎ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ ҳудудий органлари рўйхатини тақдим этиш.
4-1.‎ Давлат нотариал идоралари ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланаётган нотариуслар идоралари реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш‎

‎‏
‎‏Адлия вазирлиги ‎‏
‎‏

4-2.‎ Адвокатлар, шунингдек адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари, адвокатлар ҳайъатлари, юридик маслаҳатхоналар реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш‎
4-3.‎ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар бирлашмалари реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш‎
4-4.‎ Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатига олиш реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш‎
4-5.‎ Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш‎
5.‎ Мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимлари тўғрисида ахборотлар, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари, академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблари рўйхатини тақдим этиш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
6.‎ Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига ўқишга кириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
7.‎ Бандлик масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
8.‎ Пенсия ва нафақаларни расмийлаштириш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

9.‎ Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш. Ички ишлар вазирлиги
10.‎ Транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
11.‎ Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризаларини кўриб чиқиш.
12.‎ Ўзбекистон Республикасида коммунал хизматлар кўрсатишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
13.‎ Фуқароларга тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби ва уларни ташкил этиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
14.‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими давлат муассасалари томонидан бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
15.‎ Рўйхатдан ўтказилган дори-дармонлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
16.‎ Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
17.‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ўқув муассасалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
18.‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ўқув юртларига ўқишга кириш ва ўқиш учун давлат грантлари бериш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
19.‎ Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
20.‎ Солиқ тўловчининг сўровига кўра бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Давлат солиқ қўмитаси
21.‎ Солиқ тўловчининг сўровига кўра назорат органларининг тегишли давр учун хўжалик юритувчи субъектларни текшириш режа-жадвалидан кўчирмалар бериш.
22.‎ Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризаларини қабул қилиш ва шахсий тартиб рақамларини бериш ҳамда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш (фақат шаҳар ва туманлар ҳузуридаги рўйхатдан ўтказувчи органлар, шунингдек минтақавий адлия органлари учун).
23.‎ Солиқ солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
24.‎ Электрон солиқ ҳисоботини қабул қилиш ва қайта ишлаш, электрон солиқ ҳисоботини жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатиш.

24-1.‎

Электрон солиқ декларацияларини қабул қилиш ва уларни умумлаштириш‎

Давлат солиқ қўмитаси

25.‎ Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг амалда қарор топган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Давлат статистика қўмитаси
26.‎ Корхоналар ва ташкилотларнинг давлат регистрига доир ахборотлар тақдим этиш.
27.‎ Декларантлардан декларацияларнинг электрон нусхаларини қабул қилиш ва қайта ишлаш. Давлат божхона қўмитаси

27-1.‎

Товарларни ишлаб чиқарувчилардан олинган товарларнинг айрим турлари экспорт нархлари бўйича ахборот бериш‎

Давлат божхона қўмитаси

28.‎ Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси, Марказий банк
29.‎ Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар ?ақдим этиш.
30.‎ Мол-мулки сотиладиган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ахборот. Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси
31.‎ Қимматли қоғозлар бозори, банк ва суғурта секторлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк
32.‎ Коммунал хизматлар учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
33.‎ Ташқи савдо статистикаси бўйича ахборотлар тақдим этиш. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
34.‎ Инвестиция лойиҳалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, инвестиция таклифларини қабул қилиш.
35.‎ Давлат электрон харидларини ташкил қилиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
36.‎ Мамлакатнинг транспорт-коммуникация комплекси: автомобиль йўллари ва темир йўллар, фуқаро авиацияси тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзавтойўл» ДАК
37.‎ Йўловчи ташиш темир йўл ва автомобиль транспорти қатновлари жадвалини, вокзалларнинг маълумотлар бериш хизматлари рўйхатини бериш.
38.‎ Телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари тарифлари, Ўзбекистон Республикаси почта индекслари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси телефон рақамлари зоналар кодлари, мамлакатлар кодлари, давлат органлари сайтлари рўйхати ва манзиллари бўйича ахборотлар тақдим этиш. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
39.‎ Рўйхатдан ўтказилган Давлат ахборот ресурслари ва тизимлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
40.‎ Лицензиялар олиш юзасидан аризалар қабул қилиш.
40-1.‎ Радиочастоталарнинг тақсимланиши бўйича ахборот бериш‎

‎‏Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

40-2.‎ Давлат органларининг интерактив давлат хизматлари тўғрисида ахборот бериш‎
41.‎ Миграция ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш. Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
42.‎ Келаётган чет элликларга визалар бериш, уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни узайтириш, доимий яшаш учун рухсатномалар олиш, бирон жойда яшаш ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш тартиботлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш борасидаги чеклашлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
43.‎ Ўзбекистон Республикасидаги чет эл элчихоналари, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг дипломатик миссиялари ва ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари рўйхатини тақдим этиш. Ташқи ишлар вазирлиги

43-1.‎

Виза анкеталарини электрон тарзда қабул қилиш‎

Ташқи ишлар вазирлиги

44.‎ Давлат архиви фондларидан ахборотлар тақдим этиш. «Ўзархив» агентлиги
45.‎ Илм-фан, таълим, ахборот ва маданият бўйича қизиқишларни тезкорлик билан қондиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологиялари асосида аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга доир ахборотларни, Ўзбекистон Республикасининг ахборот ресурслари ва ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек ихтисослаштирилган кутубхоналари рўйхатини тақдим этиш. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
46.‎ Ер ресурслари бўйича ахборотлар тақдим этиш. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси
47.‎ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
48.‎ Ўзбекистон Республикасининг табиий-жуғрофий шароитлари ва тарихий-маданий мероси тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси
49.‎ «Тошкент» халқаро аэропортидаги самолётлар қатнови жадвали, рейслардаги мавжуд ўринлар сони, авиакомпания томонидан кўрсатиладиган хизматлар тарифлари, рўйхати, самолётларнинг келиш ва кетиш вақти таблоси. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК
50.‎ Авиакомпания томонидан реал вақт режимида кўрсатилаётган хизматлар сифатини аниқлаш учун анкета‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК‎
51.‎ Олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган моддалар тўғрисида ахборот бериш‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси‏
52.‎ Экология сертификати бериш бўйича ахборот бериш‎
53.‎ Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар бўйича ахборот бериш‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси‎
54.‎ Маҳсулотлар (хизматлар)ни сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар тўғрисида ахборот бериш‎ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
55.‎ Аккредитация қилинган синов (ўлчов) лабораториялари бўйича ахборот бериш‎
56.‎ Автомобиль ва дарё транспортида йўловчилар ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича ахборот тақдим этиш‎ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги‎
57.‎ Янги илмий лойиҳалар бўйича танловга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларида бажарилган илмий ишланмалар тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида ахборот бериш‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси‎
58.‎ Кредит ташкилотлари (банклар, кредит уюшмалари, ломбардлар, микрокредит ташкилотлари), шунингдек қимматли қоғозлар бланкаларини тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар тўғрисида ахборот бериш‎ Марказий банк‎
59.‎ Кредитлар, микрокредитлар бериш бўйича, шунингдек халқаро молия ташкилотлари ва ?орижий банкларнинг кредит линиялари тўғрисида ахборот тақдим этиш‎ ‎‏Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари
‎‏
‎‏
60.‎ Банк омонатлари бўйича ахборот бериш‎
61.‎ Банк карталари бериш бўйича ахборот тақдим этиш‎
62.‎ Карточкалар, терминаллар, банкоматлардан фойдаланиш, терминалларни ўрнатиш, таъмирлаш ва алмаштириш бўйича ахборот бериш‎
63.‎ Илмий лойиҳалар танловига берилаётган буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш‎ ‎‏Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
‎‏
64.‎ Инновацион илмий ишланмалар, илмий лойиҳалар танловлари, шунингдек илмий ва илмий-техник тадбирлар режалари тўғрисида ахборот бериш‎
65.‎ Инновацион маҳсулотлар ярмаркасида қатнашиш учун буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш‎
66.‎ Қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисида ахборот бериш‎ Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази‎
67.‎ Пахта маҳсулотлари ташқи кўриниши стандарт намуналарига буюртмалар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази‎
68.‎ Қуйидагилар:
‎‎ички ва халқаро ҳаво йўналишларида йўловчилар ва юк ташиш; ‎ҳаво йўналишларида йўловчилар ва юк ташиш билан боғлиқ аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш; ‎
‎авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш‎
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси‎
69.‎ Ички ва халқаро йўналишларда темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш‎ Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
70.‎ Юридик шахсларга объектларни, маҳсулотлар ва технологияларни уларнинг белгиланган стандартларга мувофиқлиги юзасидан берилган қабул қилиш хулосалари бўйича ахборот бериш‎
71.‎ Ғаллани, дуккакли донларни, ёғли экинлар ҳосилини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини сертификатлаш, ғаллани ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини текшириш тартиби, ушбу тармоқда синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ахборот бериш‎ Давлат дон инспекцияси‎
72.‎ Энергетик текшириш ва экспертиза ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш, шунингдек истеъмол объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиб олиш бўйича ахборот бериш‎ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси‎‏
73.‎ Энергетик текшириш ва экспертиза ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини бериш‎
74.‎ Давлат киностудиялари томонидан тайёрланган аудиовизуал асарлар тўғрисида ахборот бериш‎ «Ўзбеккино» миллий агентлиги‎‏
75.‎ Кино, видеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш‎
76.‎ Электрон каталогдан, миллий ва хорижий электрон ресурслардан фойдаланишга рухсат бериш, адабиётларга буюртма бериш‎ Ўзбекистон миллий кутубхонаси‎
77.‎ Шаҳар транспорти йўналишлари тўғрисида ахборот бериш‎ «Тошшаҳартранс-хизмат» уюшмаси‎
78.‎ Электрон темир йўл чипталарини банд қилиш ва сотиш хизматлари кўрсатиш, поездларда йўл ҳақи нархи тўғрисида ахборот бериш‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси‎‏
79.‎ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўлда юришда имтиёзлар тўғрисида ахборот бериш ‎
80.‎ Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар учун табиий газдан фойдаланиш тарифлари ҳамда табиий газ билан таъминлаш тармоқларига сервис хизмати кўрсатиш учун аризаларнинг электрон шакллари тўғрисида ахборот бериш‎ «Ўзбекнефтгаз» МХК‎‏
81.‎ «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси заводларида ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари рўйхатини тақдим этиш‎
82.‎ Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, шу жумладан истеъмол товарлари, шартномаларнинг намунавий шакллари, истеъмол товарларининг доимий янгилаб бориладиган прайс-варақлари тўғрисида ахборот бериш‎ «Олмалиқ КМК» АЖ‎‏
83.‎ Рух ва қўрғошин концентратини қайта ишлаш хизматлари кўрсатиш, етказиб бериладиган концентрат сифатига, намунавий контракт шаклига қўйиладиган талаблар тўғрисида ахборот бериш‎
84.‎ Лизинг хизматлари тўғрисида ахборот бериш‎ «Ўзқишлоқхўжалик-машлизинг» компанияси‎
(Реестрнинг 7 ва 8-позициялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 348-модда; 2009 й., 34-сон, 374-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда, 22-сон, 175-модда, 23-сон, 182-модда; 2012 й., 5-сон, 47-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 2-сон, 23-модда, 23-сон, 302-модда, 37-сон, 485-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда, 26-сон, 338-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда, 23-сон, 269-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда, 19-сон, 345-модда, 26-сон, 593-модда, 34-сон, 889-модда, 38-сон, 1037-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)