23.08.2007 йилдаги 181-сон
Ҳужжат 23.08.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан кенг фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Базавий интерактив давлат хизматлари реестри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти (кейинги ўринларда «идоралар» деб юритилади) томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/рХизматлар номиБажариш учун масъуллар

1.

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмаси, таркиби, функциялари ва асосий фаолияти, уларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2.

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.
3.Туғилганликни, ўлимни, никоҳни рўйхатдан ўтказиш, никоҳни бекор қилиш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилияни, исмни ва ота исмини ўзгартириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Адлия вазирлиги
4.Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ ҳудудий органлари рўйхатини тақдим этиш.
5.Мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимлари тўғрисида ахборотлар, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари, академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблари рўйхатини тақдим этиш.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
6.Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига ўқишга кириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
7.Иш билан бандлик масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
8.Ижтимоий таъминот органларида пенсия ва нафақаларни расмийлаштириш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.
9.Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.Ички ишлар вазирлиги
10.Транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
11.Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризаларини кўриб чиқиш.
12.Ўзбекистон Республикасида коммунал хизматлар кўрсатишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
13.Фуқароларга тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби ва уларни ташкил этиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
14.Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими давлат муассасалари томонидан бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
15.Рўйхатдан ўтказилган дори-дармонлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
16.Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
17.Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ўқув муассасалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
18.Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ўқув юртларига ўқишга кириш ва ўқиш учун давлат грантлари бериш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
19.Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
20.Солиқ тўловчининг сўровига кўра бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.Давлат солиқ қўмитаси
21.Солиқ тўловчининг сўровига кўра назорат органларининг тегишли давр учун хўжалик юритувчи субъектларни текшириш режа-жадвалидан кўчирмалар бериш.
22.Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризаларини қабул қилиш ва шахсий тартиб рақамларини бериш ҳамда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш (фақат шаҳар ва туманлар ҳузуридаги рўйхатдан ўтказувчи органлар, шунингдек минтақавий адлия органлари учун).
23.Солиқ солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
24.Электрон солиқ ҳисоботини қабул қилиш ва қайта ишлаш, электрон солиқ ҳисоботини жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатиш.
25.Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг амалда қарор топган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.Давлат статистика қўмитаси
26.Корхоналар ва ташкилотларнинг давлат регистрига доир ахборотлар тақдим этиш.
27.Декларантлардан декларацияларнинг электрон нусхаларини қабул қилиш ва қайта ишлаш.Давлат божхона қўмитаси
28.Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси, Марказий банк
29.Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.
30.Мол-мулки сотиладиган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ахборот.Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси
31.Қимматли қоғозлар бозори, банк ва суғурта секторлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк
32.Коммунал хизматлар учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
33.Ташқи савдо статистикаси бўйича ахборотлар тақдим этиш.Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
34.Инвестиция лойиҳалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, инвестиция таклифларини қабул қилиш.
35.Давлат электрон харидларини ташкил қилиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
36.Мамлакатнинг транспорт-коммуникация комплекси: автомобиль йўллари ва темир йўллар, фуқаро авиацияси тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзавтойўл» ДАК
37.Йўловчи ташиш темир йўл ва автомобиль транспорти қатновлари жадвалини, вокзалларнинг маълумотлар бериш хизматлари рўйхатини бериш.
38.Телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари тарифлари, Ўзбекистон Республикаси почта индекслари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси телефон рақамлари зоналар кодлари, мамлакатлар кодлари, давлат органлари сайтлари рўйхати ва манзиллари бўйича ахборотлар тақдим этиш.Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
39.Рўйхатдан ўтказилган Давлат ахборот ресурслари ва тизимлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
40.Лицензиялар олиш юзасидан аризалар қабул қилиш.
41.Миграция ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
42.Келаётган чет элликларга визалар бериш, уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни узайтириш, доимий яшаш учун рухсатномалар олиш, бирон жойда яшаш ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш тартиботлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш борасидаги чеклашлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
43.Ўзбекистон Республикасидаги чет эл элчихоналари, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг дипломатик миссиялари ва ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари рўйхатини тақдим этиш. Ташқи ишлар вазирлиги
44.Давлат архиви фондларидан ахборотлар тақдим этиш.«Ўзархив» агентлиги
45.Илм-фан, таълим, ахборот ва маданият бўйича қизиқишларни тезкорлик билан қондиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологиялари асосида аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга доир ахборотларни, Ўзбекистон Республикасининг ахборот ресурслари ва ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек ихтисослаштирилган кутубхоналари рўйхатини тақдим этиш. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
46.Ер ресурслари бўйича ахборотлар тақдим этиш.«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси
47.Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.
48.Ўзбекистон Республикасининг табиий-жуғрофий шароитлари ва тарихий-маданий мероси тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси
49.«Тошкент» халқаро аэропортидаги самолётлар қатнови жадвали, рейслардаги мавжуд ўринлар сони, авиакомпания томонидан кўрсатиладиган хизматлар тарифлари, рўйхати, самолётларнинг келиш ва кетиш вақти таблоси.«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК
Кейинги таҳрирга қаранг.