Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА ВАЗИРИНИНГ 2001 ЙИЛ 17 АВГУСТДАГИ 18-СОН «1-ШАРТНОМА ШАКЛИ БЎЙИЧА «САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА МОДДИЙ РЕСУРСЛАР ОЛИШ МЎЛЖАЛ (РЕЖА)ЛАРИ ҲАМДА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШНИНГ БОРИШИНИ ТЕКШИРИШ» ҲИСОБОТИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҒИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 августда 1067-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг 2001 йил 17 августдаги 18-сон «1-шартнома шакли бўйича «Саноат корхоналарининг маҳсулот етказиб бериш ва моддий ресурслар олиш мўлжал (режа)лари ҳамда шартномалар тузишнинг боришини текшириш» ҳисоботини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (2001 йил 15 сентябрь, рўйхат рақами 1067 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил 17-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 июль,
4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 352-модда)