Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА ВАЗИРИНИНГ 2001 ЙИЛ 17 АВГУСТДАГИ 19-СОН «САНОАТ КОРХОНАСИ (БИРЛАШМАСИ)НИНГ 2-ШАРТНОМА ШАКЛИ БЎЙИЧА ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИ ЖЎНАТИШ ВА УНИНГ ҚОЛДИҒИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҒИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 августда 1065-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг 2001 йил 17 августдаги 19-сон «Саноат корхонаси (бирлашмаси)нинг 2-шартнома шакли бўйича тайёр маҳсулотни жўнатиш ва унинг қолдиғи тўғрисидаги ҳисоботни тўлдириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (2001 йил 15 сентябрь, рўйхат рақами 1065 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 17-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 июль,
5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 351-модда)