15.08.2007 йилдаги 174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.08.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРАЁТГАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 15 августдаги 174-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 3-бандида белгиланган ва тижорат банкларига 2012 йил 1 январгача бўлган даврда даромад (фойда) солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқини беришни назарда тутадиган солиқ имтиёзини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон қарори билан алоҳида солиқ имтиёзи берилган тижорат банкларининг республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олинган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган даромади (фойдаси)га татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом мақсади учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модернизациялаш — асосий воситалар объектининг технологик ёки хизмат вазифасини ўзгартиришга, уларнинг унумдорлигини оширишга ёки бошқа сифат тавсифларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш — илғор техника ва технологияни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънавий эскирган ва физик жиҳатдан яроқсиз бўлиб қолган асбоб-ускуналарни унумлироқ янги асбоб-ускуналарга алмаштириш асосида асосий воситалар ёки уларнинг алоҳида қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар. Техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ва ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тижорат банкларининг кредитлар беришдан олган даромади (фойдаси) деганда қуйидагилар тушунилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилган маблағлар ҳисобига берилган кредитлар бўйича — банкнинг кредитлардан олган фоизли даромади билан ушбу жалб этилган маблағлар бўйича фоизли харажатлар ўртасидаги ижобий тафовут (маржа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ялпи кредитлар бўйича — ялпи кредитлаш ҳар бир қатнашчисининг ушбу кредитлардан олган фоизли даромади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳисобига берилган кредитлар бўйича — ушбу кредитлардан олинган фоизли даромад.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мақсадли дастурлар ва иқтисодиётнинг устувор тармоқлари инвестиция лойиҳалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Даромад (фойда) солиғи юзасидан ҳисоб-китобларни тузишда солиқ солинадиган база камайтириладиган даромад суммаси белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб шаклининг «Амалдаги солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ солиқ солинадиган даромадни (фойдани) камайтириш (имтиёзлар бўйича маълумотнома илова қилинади)» сатрида акс эттирилади. Имтиёзлар бўйича маълумотномада ушбу сумма алоҳида сатрда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кредит бериш факти, кредит шартномасидан ташқари, лойиҳанинг бизнес-режаси ёки техник-иқтисодий асосланиши билан ҳам тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари қарз олувчи томонидан кредитдан мақсадли фойдаланилишини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчи кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланган тақдирда кредит бўйича имтиёзларни қўллаш бошқа мақсадларда фойдаланиш санасидан бошлаб тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитдан мақсадли фойдаланилганлиги сотиб олинган асбоб-ускуналар қарз олувчига келиб тушгандан ёки модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари тугаллангандан кейин тижорат банки билан қарз олувчи ўртасида тузиладиган тегишли ҳужжат билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат банклари мазкур Низомнинг тўғри қўлланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.