ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ, КОНСТРУКТОР-ТЕХНОЛОГИК ВА ИННОВАЦИОН ИШЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 августда 303-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан 1997 йил 15 январда, Молия вазирлиги томонидан 1997 йил 16 январда тасдиқланган «Илмий-тадқиқот, конструктор-технологик ва инновацион ишларни молиялаштириш тартиби» (1997 йил 29 январь, рўйхат рақами 303) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 июль,
4-сон
Молия вазири ўринбосари Ж. ҚЎЧҚОРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 июль,
ДК/12-6-14/560-сон
Келишилди:
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Э. ГАДОЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 24 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 336-модда)