ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФТДК ИННОВАЦИОН ИШЛАР ДАСТУРИНИ ТУЗИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 августда 212-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ буюраман:
Фан ва техника давлат қўмитасининг 1995 йил 18 декабрдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ инновацион ишлар дастурини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низом» (1996 йил 3 январь, рўйхат рақами 212) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 июль,
20-сон
Келишилди:
Молия вазири ўринбосари Ж. ҚЎЧҚОРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 24 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 334-модда)