01.08.2007 йилдаги 161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СПОРТ МАҲОРАТИ МАКТАБЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассислар ҳамда кенг спорт жамоатчилиги фикрини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек Ўзбекистонда гимнастикани жадал ривожлантириш ва мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган юқори малакали спортчиларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг оммавий турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабини унинг мавжуд қувватлари ва штатдаги ходимлари сони негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига айлантириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг қишки турлари бўйича олимпия захиралари республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактабини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига айлантириш, унинг таркибига Спортнинг оммавий турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабидан велоспорт, ўқ отиш (ўқ отиш ва стендга ўқ отиш) ҳамда триатлон бўлимларини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гимнастикани спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин ва акробатика каби спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришиш спорти сифатида ривожлантириш Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гимнастлар томонидан Олимпия ва Осиё ўйинларида, Жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубокларида ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда эришилган натижалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб тренер-ўқитувчилар таркибининг малака даражаси Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби фаолиятини баҳолаш мезонлари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришнинг амалдаги нормативлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қарашли ўқув юртлари учун 2007 йилда республика бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби таъминоти учун бюджетдан маблағлар ажратишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилдан бошлаб Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби таъминоти ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган қўшимча бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 321-модда)