Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АФҒОНИСТОН ҲУДУДИГА ТИЖОРАТ ЮКЛАРИНИ ТРАНСПОРТДА ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 31 ЯНВАРДАГИ 41-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Афғонистонга экспорт ва транзит юклар ташиш самарадорлигини ошириш, «Термиз — Хайратон» бирлаштирилган темир йўл-автомобиль кўпригини техник жиҳатдан сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 1-бандининг бешинчи хатбошидаги «5» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 20 апрель,
82-сон