Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 7 ИЮНДАГИ ПҚ-649-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 июль,
147-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг лицензияларда, ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида берилганда эса — маҳсулот тақсимотига оид битимларда белгиланган шартларига риоя қилган ҳолда».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарорида:
а) Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун кон ажратмалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:
I бўлимнинг 6-бандида:
биринчи хатбошидаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш кон ажратмаси бермасдан (нефть ва газ конларидан ташқари) геологик жиҳатдан ўрганишни ўтказиш муддатига, бироқ 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга бериладиган лицензия ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ва кон муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли органлар билан келишилган лойиҳа асосида амалга оширилади»;
иккинчи хатбошидаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Нефть ва газни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан уч йилдан кўп бўлмаган муддатга бериладиган лицензия ҳамда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан бериладиган кон ажратмаси асосида амалга оширилади»;
б) Фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари I бўлимида:
7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш лицензия асосида, кон ажратмаси бермасдан (нефть ва газ конларидан ташқари), фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ишга туширишнинг оқилона усуллари ва методларини танлаш, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш мақсадида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида амалга оширилади.
Тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган мустақил лойиҳа бўйича амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 235-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 305-модда; 2011 й., 22-23-сон, 235-модда, 30-сон, 316-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)