Ўзбекистон Республикаси қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОҚЛАРИДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2007 йил 17 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланган
2007 йил 17 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 310, 311, 312, 313-моддалар, № 12, 415, 416-моддалар; 2006 йил, № 6, 259, 260-моддалар, № 10, 536-модда, № 12, 660-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 31-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 29-банд билан тўлдирилсин:
«29) телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини текинга топшириш ва (ёки) олишдан, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ҳамда уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлардан олинган даромадлар (фойда) бўйича»;
2) 71-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 37-банд билан тўлдирилсин:
«37) телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматларнинг қиймати»;
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«9) ваколатли органнинг ёзма тасдиғи бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситалари»;
3) 92-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги 470-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 33-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ваколатли органнинг ёзма тасдиғи бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситалари».
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 июль,
ЎРҚ-101-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 294-модда, 52-сон, 533-модда)