Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг
Қарори
ТУГАТИЛАЁТГАН ВА САНАЦИЯЛАНАЁТГАН КОРХОНАЛАР МОЛ-МУЛКИНИ КИМОШДИ САВДОСИДА СОТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 июлда 768-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ–66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган «Тугатилаётган ва санацияланаётган корхоналар мол-мулкини кимошди савдосида сотишни ташкил қилиш Тартиби» (1999 йил 9 июль, рўйхат рақами 768) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 июль,
8-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 293-модда)