Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛДАГИ ПҚ-594-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 июнь,
129-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низом III бўлимининг 5-бандидаги «молия органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартиби 26-бандининг биринчи хатбошидаги «Молия органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида» 1997 йил 16 июндаги 297-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбошига «ҳақ тўлашни» сўзларидан кейин «Молия вазирлиги ғазначилигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси орқали» сўзлари қўшилсин;
б) 4-бандга «бир ой муддатда» сўзларидан кейин «Молия вазирлиги ғазначилигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси орқали» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 51-модда):
а) 2-иловада:
10-банддаги «харажатлар гуруҳига бўлмасдан битта сумма билан» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. БТСЁ қишлоқ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳисобот йилининг охирида БТСЁ муассасалари ҳисоб рақамларида қолган маблағлар олиб қўйилмайди ва уларни ривожлантириш учун фойдаланилади»;
б) 3-иловада:
9-банддаги «харажатлар гуруҳи бўйича бўлмасдан битта суммада» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. БТСЁ ШЭ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади»;
14-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 263-модда; 2008 й., 26-27-сон, 250-модда; 2010 й., 42-43-сон, 364-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 09/25/121/0186-сон)