Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини якуний иш натижалари учун рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш механизмини тубдан такомиллаштириш, улар фаолиятини истеъмолчиларни иссиқлик ва сув билан узлуксиз ҳамда сифатли таъминлаш даражасига бевосита боғлиқ ҳолда баҳолаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек иссиқлик таъминоти ва сув таъминотида исрофгарчиликни камайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. 2007 йилнинг 1 июлидан бошлаб иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг уларнинг бажарилаётган иш самарадорлиги ва сифатини ошириш учун моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини кучайтиришга қаратилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилсин:
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ходимлар малакаси ва улар кўрсатаётган хизматлар сифатига бевосита боғлиқ ҳолда иш ҳақи миқдорини белгилашни таъминлайдиган тариф тизимини такомиллаштириш;
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ҳар бир ходимининг шахсий ҳиссаси даражасига боғлиқ ҳолда муайян иш натижалари учун ҳар ойлик мукофотларини белгилаш йўли билан меҳнатни табақалаштирилган тарзда моддий рағбатлантириш;
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини корхонада исрофгарчиликни камайтириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш йўлида ташаббус кўрсатгани ҳамда ижодий муносабати учун рағбатлантириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари бошқарув ходимлари, муҳандис-техник ходимлари ва хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткалари 1-иловага* мувофиқ;
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ишчилари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткалари 2-иловага* мувофиқ.
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари билан биргаликда лавозимларни тариф сеткаси разрядларига мослаштириш ва тариф ставкалари миқдорини тасдиқланган тариф сеткаларига мувофиқ белгилашни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш миқдорлари қуйидаги шартларга сўзсиз риоя этилган ҳолда белгиланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларни давлат томонидан белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий мувофиқ равишда иссиқлик ва сув билан таъминлаш бўйича ишларни сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларнинг асосли шикоятлари йўқлиги;
энергетика ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, исрофгарчиликни қисқартириш.
4. Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти ҳудудий корхоналарида иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Қуйидагилар жамғармаларнинг даромадларини шакллантириш манбалари сифатида белгилансин:
энергетика ресурсларини ва меҳнат ҳақи фондини тежашдан тушган маблағлар;
тузилган битимлар шартларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарига тўланадиган жарима санкциялари;
аҳоли ва ўзга истеъмолчиларга бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
2007 йилнинг 10 июлига қадар иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарида тегишли жамғармалар ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини жорий этиш бўйича корхона раҳбарлари бошчилигида махсус комиссиялар ташкил этилишини таъминласин;
жорий йилнинг июнь-июль ойларида иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларини шакллантириш тартиби ва механизмларини жорий этиш тўғрисида жойларда семинарлар ўтказилишини ташкил қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 июнь,
ПҚ-655-сон
Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари (бундан кейин матнда корхона деб юритилади) бошқарув ходимлари, муҳандис-техник ходимлари, хизматчилари ва ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низом ходимларнинг шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиш ҳамда истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва сув билан таъминлаш, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни тозалаш, иш ҳақи миқдорининг корхонадаги якуний иш натижаларига боғлиқлигини кучайтириш бўйича барқарор ишларни ташкил этишда ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
4. Корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
ходимларнинг мансаб маошлари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб маошларига белгиланган устама ва қўшимча ҳақлар;
иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасидан (бундан кейин матнда Жамғарма деб юритилади) тўланадиган мукофотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамғарма ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдам.
II. Мансаб маошларини белгилаш тартиби
5. Ходимларга корхона раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланган мансаб маошига қараб иш ҳақи тўланади.
6. Ходимларнинг мансаб маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган тариф сеткалари бўйича белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади.
Лавозимларни тариф сеткаси разрядларига мослаштириш иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Базавий тариф ставкаларини индексациялаш, корхона индексациялаш учун молиявий имкониятга эга бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ белгиланадиган энг кам иш ҳақи ўзгартирилганда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Базавий тариф ставкалари миқдори тариф сеткаси тегишли разрядининг тариф коэффициентини энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорига кўпайтириш билан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона ходимларига қуйидагилар учун ҳақ тўланади:
иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;
тунги иш вақти учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баробар миқдорда;
касблар бўйича ўриндошлиги, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиргани, ходим ўзининг асосий иши билан бир қаторда вақтинча йўқ ходимнинг вазифаларини бажаргани учун — амалда бажарилган ишга ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича;
табиий-иқлим шароитлари ноқулай жойларда ишлаганлик учун — мазкур ҳудудда белгиланган туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб маошларига белгиланган бошқа устама ва қўшимча ҳақлар.
III. Тариф сеткасининг бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкасини белгилаш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Корхонада қўлланиладиган тариф сеткасининг бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкаси миқдорлари корхона томонидан корхона молиявий имконияти ва меҳнат ҳақи фондининг (мукофотларни ҳисобга олмаганда) корхона харажатларидаги мавжуд улушидан келиб чиқиб, шунингдек молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида меҳнат органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Тариф сеткасининг бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Тариф сеткасининг бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкасини мазкур Низомга мувофиқ белгилаш (ўзгартириш) кўрсатилаётган хизматлар тарифларининг ўсишига олиб келмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тариф сеткасининг бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкаси миқдори, меҳнат органлари билан келишилгандан сўнг, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Тариф сеткасининг бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкаси миқдори, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори ўзгартирилиши муносабати билан қайта кўриб чиқилади.
Кўрсатилаётган хизматлар учун белгиланган тартибда аниқланадиган тарифларнинг ўзгариши тариф сеткасининг бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкасининг ўзгаришига олиб келмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ходимларни мукофотлаш
13. Бир ойлик иш якунлари бўйича мукофотлаш учун қуйидагилар корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифати — давлат томонидан белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий мувофиқ равишда истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва сувни узлуксиз етказиб бериш, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни чиқариб юбориш ва тозалашни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларнинг асосли, шу жумладан такрорий шикоятлари йўқлиги;
энергетика ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, исрофгарчиликни камайтириш.
14. Ходимларга мукофотлар миқдори корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонларидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тарзда белгиланади. Мукофотнинг умумий миқдори ҳар бир ходимга ҳисоблаганда тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (мансаб маоши)нинг 50 %идан ошиши мумкин эмас.
15. Ходимни мукофотлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиб корхона тегишли бўлинмаси раҳбари томонидан мазкур бўлинманинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича асослари ҳамда бухгалтерлик ва тезкор ҳисоб-китоб маълумотларини илова қилиб берилган билдиришномаси ҳисобланади.
16. Мукофотлаш ва моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарор корхона раҳбари буйруғи билан, корхона раҳбари (комиссия раиси), раҳбар ўринбосари, иқтисодий хизмат раҳбари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва икки ходимдан иборат 7 кишилик таркибда тузиладиган комиссия томонидан қабул қилинади.
17. Комиссия иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Комиссия мажлислари, қоидага кўра, ҳар ой, алоҳида ҳолларда эса зарурат юзасидан ўтказилади. Мукофотлаш ва моддий ёрдам пули тўлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисм овози мавжуд бўлганда қабул қилинган ҳисобланади ва корхона раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади.
18. Мукофотни тайинлашда ходимнинг ўз хизмат вазифаларини корхона раҳбари томонидан тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ бажарганига баҳо берилади.
19. Мукофотлар амалда ишланган вақт учун берилади.
Мукофот берилаётган ойда ходим ишдан озод этилиши (ходимнинг айби билан ишдан озод этилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиниши, ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан ёки бошқа узрли ҳолатлар туфайли тўлиқ ишлаб берилмаган тақдирда мукофот амалда ишланган вақтга пропорционал тарзда тайинланади.
20. Ишлаб чиқариш ва технологик инструкцияларни, ички тартиб - қоидаларни бузишда айбдор бўлган, нуқсонларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади.
Қоидабузарликларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум этиш (камайтириш) қоидабузарликлар йўл қўйилган ёки аниқланган даврда амалга оширилади. Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо чораси қўлланилган ходим мазкур чора қўлланган даврда мукофотдан тўлиқ маҳрум этилади.
21. Бир марталик моддий ёрдам касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси бўйича ёки ходимнинг ўз аризасига кўра комиссия қарори билан жамоавий шартномада назарда тутилган тартибда тайинланади.
22. Ходимларга бир марталик моддий ёрдам меҳнат таътилига чиқишда базавий тариф ставкасининг бир баробаригача миқдорда, шунингдек алоҳида ҳолатлар (узоқ муддатли касаллик, оила аъзосининг вафоти, тўй маросими, фарзанд туғилиши ва бошқа ҳолатлар) муносабати билан бир марталик моддий ёрдам тўланиши мумкин.
Моддий ёрдамнинг аниқ миқдори комиссия томонидан вазиятга қараб белгиланади.
23. Маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ходимларга овқат ва коммунал хизматларнинг ошган нархини компенсация қилиш учун тариф сеткаси бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкасининг 50 %игача миқдорда ҳар ойлик моддий ёрдам пули тўланиши, шунингдек давлат байрамларига мукофотлар берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Сув таъминоти корхоналари комплекс бригадаларининг ишчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби
24. Сув таъминоти корхонасининг комплекс бригадаси учун қуйидагиларни ўз ичига олган ҳар ойлик меҳнат ҳақи фонди тузилади:
тариф сеткаси бўйича ишлаб берилган вақтга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳақи фондининг тариф қисми ҳисобланган мансаб маошларига устама ва қўшимча ҳақларни ҳисобга олган ҳолда бригада аъзоларининг мансаб маошлари суммаси;
иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларидан бригада аъзолари маошлари суммасининг 50 %игача миқдорда мукофот жамғармаси;
иш ҳажмини сифатли ва ўз вақтида бажариш шарти билан бригаданинг ходимлар қисқартирилган сони билан бажарган иши ҳисобидан меҳнат ҳақи фонди тежалиши.
25. Меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисми (мукофот жамғармаси ва тежаш) комплекс бригада аъзолари ўртасида ҳисобга олиш даврида бригаданинг эришган якуний иш натижаларидаги ҳар бир бригада аъзосининг меҳнат ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда меҳнатдаги иштироки коэффициенти бўйича тақсимланади.
Ҳар бир бригада аъзосининг меҳнатдаги иштироки коэффициенти ходимнинг тариф ставкасига нисбатан қўлланилади ва 0 дан 1,5 гача миқдорда белгиланиши мумкин.
Меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисмини тақсимлаш корхона раҳбари томонидан тасдиқланадиган «Комплекс бригада тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
26. Қуйидаги ҳолларда комплекс бригада меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисми ташкил этилмайди:
қабул қилиб олиш актида ўз аксини топган ишларни сифатсиз ва белгиланган муддатларини бузган ҳолда бажариш, шу жумладан ишларни олиб бориш технологиясини бузиш;
бригаданинг айби билан йўл қўйилган авария ҳолатлари;
комплекс бригаданинг айби аниқланган бошқа ҳолатлар.
Меҳнат кодексининг 181-моддасида белгиланган меҳнат ва технологик интизомни бузган, ўз меҳнат мажбуриятларини виждонан бажармаётган, интизомий жазо чораси олган ходимлар комплекс бригада меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисмидан мукофот олиш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.
27. Комплекс бригадаларнинг аъзолари бўлган ходимларга мазкур Низомнинг 21—23-бандларига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам пули тўланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғарма иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналарида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари корхоналарнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланади.
Корхона раҳбари, у йўқлигида унинг ўрнини босувчи шахс жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
29. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
энергетика ресурсларини тежашдан олинган маблағлар;
меҳнат ҳақи фондини тежашдан олинган маблағлар;
тузилган шартномаларга мувофиқ истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарига тўланадиган жарима санкциялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли ва ўзга истеъмолчиларга бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 14 июлдаги ПҚ-1365-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 231-модда)
30. Корхона томонидан йил якунлари бўйича рентабелли ишни таъминлаш шароитида иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш хизматлари кўрсатишнинг белгиланган прогнози бажарилган тақдирда корхона тасарруфида қоладиган фойданинг 40 %игача миқдори Жамғарма маблағларини кўпайтиришга йўналтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Жамғармадан мукофотлар ва бир марталик моддий ёрдам пулини тўлаш Жамғарма маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ҳисобот йилида фойдаланилмаган Жамғарма маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.
VII. Жамғарма маблағлари сарфланишини назорат қилиш
32. Жамғарма маблағлари сарфланишини назорат қилиш корхона раҳбарияти, шунингдек солиқ органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Жамғарма маблағларидан мақсадга номувофиқ фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Жамғарманинг мақсадга номувофиқ фойдаланилган маблағлари жами суммаси давлат бюджети даромадига ўтказилади, айбдор шахсларга нисбатан эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.
34. Корхона раҳбари корхона ходимларига мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўғри ажратиб беришда, шунингдек корхона ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар ҳисобланади.