LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сонли Фармонининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ихтиёрий тугатилганда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ягона ер солиғини ҳисоблаб ёзиш тугатилади.
Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти — юридик шахс фаолиятини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тиклаш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда солиқ имтиёз қўлланадиган бутун давр учун тўлиқ ҳажмда олинади».
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.