Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУННИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонун матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 22 декабрь,
173-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 263-модда)