Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Буйруғи
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 2 июнда 51-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 30 майдаги ПФ-3613-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 31 майдаги 138-сон ва «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорларига асосан ҳамда Молия вазирлигининг 2007 йил 23 майдаги СБ/06-02-10-8/108-сон хатини инобатга олган ҳолда, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 5 майда 51-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1994 йил 16 майда 52-сон билан тасдиқланган «Деворбоп материаллар ишлаб чиқарувчи ва якка тартибда уй-жой қурувчиларга ҳамда уй-жой қуриш кооперативларига деворбоп материалларни имтиёзли нархларда реализация қилувчи корхоналарга чиқимларни тўлашнинг вақтинчалик тартиби» Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 июнь,
103-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 241-модда)