26.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1683
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 26.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1683
Кучга кириш санаси
05.06.2007
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 191-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига пул кўринишида ҳисобланадиган натура ҳолидаги чегирмалар (устамалар) ҳисобидан молиявий захирани шакллантириш (фойдаланиш), доннинг физик оғирлиги ва унинг ҳисобга олинган оғирлиги ўртасидаги фарқни белгиланган (прейскурант ёки шартномавий) нархлар бўйича қийматини аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Корхонага етказиб берилган доннинг намлик ва ифлослик аралашмаси бўйича сифат кўрсаткичлари базис нормаларидан фарқ қилганда, яъни намлик ва ифлослик аралашмаси кўрсаткичлари базис нормаларидан паст бўлган ҳар бир фоизи учун физик оғирликка натура ҳолидаги устамалар қўйилади ҳамда аксинча намлик ва ифлослик аралашмасининг базис нормаларидан юқори бўлган ҳар бир фоизи учун физик оғирликдан натура ҳолидаги чегирмалар қўлланилади. Натура ҳолидаги устама ёки чегирма намлик ва ифлослик аралашмаси бўйича сифат кўрсаткичларининг йиғиндиси бўйича ҳисоблаб чиқилади.
10. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида доннинг сифат кўрсаткичлари базис тайёрлов кондициялари нормалари тегишли давлат стандартлари билан белгиланади. Намлик ва ифлослик аралашмасининг базис нормаларидан паст бўлган ҳар бир фоизи учун ҳақиқий оғирликка натура ҳолидаги устамалар қўйиш ҳамда намлик ва ифлослик аралашмасининг базис нормаларидан юқори бўлган ҳар бир фоизи учун ҳақиқий оғирликдан натура ҳолидаги чегирмалар бериш миқдорлари, шунингдек бошқа сифат кўрсаткичлари (намлик ва ифлослик аралашмаси бундан мустасно) бўйича базис нормаларидан фарқлар бўлганида нархга устамалар қўйиш ёки чегирмалар бериш миқдорлари «Донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (2000 йил 20 июнь, рўйхат рақами 936) мувофиқ белгиланади.
12. Доннинг сифат кўрсаткичлари ўзгариши натижасида камайишлар ва йўқотишлар миқдори амалда омборхоналар, ишлаб чиқариш цехлари (участкалари)ни инвентаризация қилиш ва тозалаш вақтида аниқланади. Донни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш харажатларини тенг миқдорда шакллантириш мақсадида донни сақлаш, қайта жойлаштириш ва қайта ишлаш жараёнидаги камайишлар ва йўқотишларни омборхоналар ва бошқа сақлаш жойларини инвентаризация қилиш ва тозалаш натижалари бўйича эмас, балки донни ишлаб чиқаришга йўналтирилиши билан харажатларни ҳисобга олиш ҳисоб рақамига ўтказиш лозим. Тегишлича, қайта ишлашга юборилган донга тегишли бўлган, донни сақлаш ва ташиш жараёнидаги йўқотишлар ва камайишларнинг ҳисоб-китоб қийматини ҳисобга олиш (улгуржи-сотиш) нархида аниқлаш лозимдир. Бу қиймат ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш бўйича тегишли ҳисоб рақамга ўтказилади ва бир вақтнинг ўзида молиявий захира ташкил қилинади.
д — намлик пасайишидаги камайишлар миқдори ушбу банднинг «а» кичик бандида келтирилган формула бўйича ҳисоблаб чиқилган %да.
20. Сотиб олувчига тизим ичида қайта жойлаштириш вақтида сотилган (юклаб жўнатилган) дон бўйича яхшиланган сифат кўрсаткичлари (сотиш (юклаб жўнатиш) вақтида намлик ва ифлослик аралашмаси кўрсаткичлари кирим қилиш вақтидагидан ёки донга ишлов беришдан кейин юқори бўлса) фарқлари бўйича пул кўринишида ҳисоблаб чиқиладиган натура ҳолидаги устамаларни тақдим қилиш вақтида донни сақлаш ва ташиш жараёнидаги камайишлар ва йўқотишларни қоплаш учун тақдим қилинган натура ҳолидаги устамалар суммасига молиявий захира ташкил қилинади. Агарда донни сотиш (юклаб жўнатиш) вақтида намлик ва ифлослик аралашмаси кўрсаткичлари у кирим қилинганидан ёки унга ишлов берилганидан кейинги кўрсаткичларга нисбатан паст бўлса, доннинг яхшиланган сифат кўрсаткичлари фарқлари бўйича сотиб олувчига тақдим қилинган натура чегирмаси суммасига молиявий захиранинг миқдори камаяди.
28. Намлик ва ифлосик аралашмаси бўйича сифатнинг яхшиланиши ҳисобига ҳосил бўлган доннинг физик оғирлигидаги камайишлар ва йўқотишларни қоплашда молиявий захирадан фойдаланиш донни сақлаш ва қайта ишлаш жойларини тозалаш бўйича тасдиқланган далолатномалар асосида амалга оширилади. Бунда, сақлаш вақтида доннинг ҳақиқий оғирлигидаги табиий йўқотишлар нормалари доирасидаги камомад молиявий захиранинг камайишига тегишли бўлмайди, балки келиб чиқиши ва мўлжалланганлигига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (ЎзР ҚТ, 1999 йил, 2-сон, 9-модда) қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларнинг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тегишли бўлади.
д — «а» бандда келтирилган формула бўйича ҳисобланган, намлик пасайиши оқибатида фоизлардаги камомадлар миқдори;