Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
Буйруғи
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 3 октябрда 1286-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг тугатилиши муносабати билан буюраман:
1. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоатларидан фойдаланиш қоидаларига (рўйхат рақами 1286, 2003 йил 28 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан сўнг кучга киради.
Вазир А.А. АЗИЗХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 22 сентябрь,
880-сон
Ўзбекистон Республикаси
Маданият ва спорт ишлари вазирининг
2005 йил 22 сентябрдаги 880-сонли буйруғига
ИЛОВА
Маданият ва спорт ишлари вазирининг
2005 йил 22 сентябрдаги 880-сонли буйруғига
ИЛОВА
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 майдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисида»ги низомга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисида»ги Низомга» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган спорт иншоати паспорти ва сертификатига эга бўлиши лозим».
3. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Спорт иншоатларидан фойдаланиш тартибини ва уларнинг тоифаларини ва меъёрларини кўрсатиб берувчи ҳужжатлар спорт иншоатининг паспорти ва сертификати ҳисобланади».
4. 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4-тоифадаги спорт иншоати — спорт иншоатининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги аҳолини жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва ўқув-спорт машғулотлари ўтказилишини таъминлаб беради. 4-тоифадаги иншоатлар улардан мақсадли ва унумли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида икки гуруҳга бўлинади: спорт ва ўқув-машқ иншоотларига ҳамда жисмоний-тарбия ва соғломлаштириш иншоатларига».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 308-модда)