Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Лицензиялаш ва сертификатлаштириш тартиботини янада соддалаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ. Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 май,
104-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 октябрдаги 477-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 10-бандининг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«е) тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратураларининг метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлиги тўғрисида «Ўзстандарт» агентлиги органлари ёки тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи учун «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан берилган хулоса».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда):
а) 1-иловада:
19-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«гигиена сертификатининг нусхаси»;
еттинчи ва саккизинчи хатбоши тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбоши ҳисоблансин;
26-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Четдан олиб келинаётган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати уларнинг яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига), яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига) эга бўлмаган маҳсулотларга эса амал қилиш муддати кўрсатилмасдан, кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун — 3 йилга берилади. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сертификатланган деб ҳисобланади»;
б) 2-иловада:
«ТИФ ТН коди» устунининг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«0301-:-0307* (0301 10, 0301 10 100, 0301 10 900 дан ташқари)»;
бешинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| «Сабзавотлар (уруғлик материалдан ташқари) ҳамда ейиладиган баъзи илдизмевалар ва тугунак мевалар | «0701-:-0714* (0709 60 910, 0709 60 950дан ташқари)» |
«ТИФ ТН коди» устунининг саккизинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1001-:-1008* (1008 30 000 дан ташқари)»;
«Номи» устунининг ўнинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қовурилмаган ёки бирон-бир бошқа усулда тайёрланмаган, арчилган ёки арчилмаган, майдаланган ёки майдаланмаган ерёнғоқ»;
«ТИФ ТН коди» устунининг ўн иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1501 00-:-1517, 1518 00 910, 1521 90 910, 1521 90 990 (1501 00 110, 1502 00 100, 1503 00 110, 1503 00 300, 1507 10 100, 1507 90 100, 1508 10 100, 1508 90 100, 1511 10 100, 1511 90 910, 1512 19 100, 1512 29 100, 1513 11 100, 1513 19 300, 1513 29 300, 1514 11 100, 1514 19 100, 1514 91 100, 1514 99 100, 1515 19 100, 1515 21 100, 1515 29 100, 1515 50 110, 1515 50 910, 1515 90 210, 1515 90 310, 1515 90 400, 1515 90 600 дан ташқари)»;
«Номи» устунининг йигирманчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Савдо тармоғи орқали аҳолига сотиш учун умумий овқатланиш корхоналарида тайёрланадиган озиқ-овқат, ошпазлик маҳсулотлари ва чала тайёр маҳсулотлар»;
«ТИФ ТН коди» устунининг йигирма биринчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2401-:-2403*»;
«ТИФ ТН коди» устунининг йигирма иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2501 00 100, 2501 00 911, 2501 00 919»;
йигирма учинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| «Кварц, мармар, гранит, шағал, цемент, асбест | «2506 10 000, 2508 10 000, 2509 00 000*, 2512 00 000, 2515, 2516, 2517 10 100, 2517 10 200, 2520*, 2523-:-2524 00*, 2526 20 000» |
«ТИФ ТН коди» устунининг йигирма тўртинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2701-:-2703; 2705 00 000; 2707; 2710-:-2712; 2714 10 000; 2715 00 000; 2716 00 000*»;
йигирма еттинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| «Фармацевтика маҳсулоти (безлар ҳамда одам ва ҳайвон организмидан олинган ва трансплантация учун мўлжалланган органлардан ташқари) | «3001-:-3006 (3002 90 100, 3002 90 300, 3002 90 500, 3002 90 900, 3006 50 000, 3006 80 000 дан ташқари)» |
ўттиз иккинчи позиция чиқариб ташлансин;
ўттиз учинчи позиция — қирқ олтинчи позициялар тегишли равишда ўттиз иккинчи — қирқ бешинчи позициялар деб ҳисоблансин;
«ТИФ ТН коди» устунининг ўттиз бешинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3917-:-3923 30 909*, 3923 50, 3924 10 000»;
«ТИФ ТН коди» устунининг ўттиз олтинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4009, 4011*, 4013, 4014, 4015 11 000»;
«ТИФ ТН коди» устунининг қирқ биринчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5201, 5203 00 000, 5208-:-5212*»;
қуйидаги мазмундаги қирқ олтинчи позиция қўшилсин:
| «Жойлаштириш қоплари ва пакетлари (фақат озиқ-овқат маҳсулотлари учун) (истеъмолда бўлганлардан ташқари) | 6305» |
«ТИФ ТН коди» устунининг қирқ тўққизинчи позициясидан «6914*» рақамлари чиқариб ташлансин;
«ТИФ ТН коди» устунининг эллигинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7007, 7008*, 7010, 7013*, 7017»;
«ТИФ ТН коди» устунининг эллик биринчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7309 00-:-7310*, 7311 00*, 7321*, 7323*, 7324 10 900-:-7324 29 000*, 7324 21 000* (7323 10 000, 7323 93 900, 7323 94 900, 7323 99 910,7323 99 990дан ташқари)»;
«ТИФ ТН коди» устунининг эллик учинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7615-7615 20 000* (7615 11 000 дан ташқари)»;
эллик бешинчи ва эллик олтинчи позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| «Буғ қозонлари, ички ёниш двигателлари, турбореактив гидротурбиналар, куч қурилмалари, суюқлик ва ҳаво насослари, компрессорлар, вентиляторлар ва тортувчи шкафлар, ҳароратни бир хилда сақлаш қурилмалари, иситиш горелкалари, саноат ёки лаборатория печлари ва камералари, совутгичлар ва музлатгичлар, стерилизаторлар, дистилляторлар центрифугалар, идиш-товоқ ювиш машиналари (фойдаланилган ҳамда денгиз кемалари ва фуқаро авиациясида фойдаланилаётганлари бундан мустасно), товарларни тортиш учун жиҳозлар, кўтариш таллари ва юк кўтаргичлар, ҳар хил типдаги юк кўтариш кранлари, автоюклагичлар, қишлоқ хўжалиги машиналари юкларини бир жойдан бошқа жойга олиб бориш машиналари ва қурилмалари, автомобиль йўли техникаси, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва овқат тайёрлаш учун қурилмалар ва аппаратлар, тўқимачилик дастгоҳлари, нусха кўчириш-кўпайтириш машиналари, савдо автоматлари | «8402-:-8402 20 000, 8403-:- 8403 10 900, 8405-:-840510 000, 8407, 8413-:-841382 00, 8414-:-8414 80 900, 8415-:-8415 83 900, 8416-:-8416 30 000, 8417-:-8417 80 800, 8418-:-8418 69, 8419-:-8419 89, 8421-:-8421 39, 8422-:-8422 40 000, 8423-:-8424 89, 8425-:-8430 69 000, 8432-:-8432 80 000, 8433-:-8433 60 900, 8434-:-8434 20 000, 8435-:-8435 10 900, 8436-:-8436 80 990, 8437-:-8437 80 000, 8438-:-8438 80 990, 8439-:-8439 30 000*, 8440-:-8440 10 900*, 8444-:-8447 90 000*, 8450-:-8450 20 000, 8452-:-8452 29 000, 8471-:-8471 41, 8472 10 000, 8476-:-8476 89 000, 8481» |
| «Электр машиналари ва жиҳозлари; двигателлар (фуқаро авиацияси учун двигателлар бундан мустасно) ва ўзгарувчан ток генераторлари, аккумуляторлар, саноат печлари ва камералари, маиший электр техникаси, электр сув иситгичлар; телевизион тасвир ва овозни ёзиш ва кўрсатиш аппаратлари, электрон лампалар ва трубкалар, чўғланма лампалар (12 Wдан ортиқ), изоляцияланган симлар, изоляцияловчи арматура; телекоммуникацияларнинг техник воситалари, телекоммуникациялар тармоқлари жиҳозларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими функциялари бажарилишини таъминлайдиган четки (терминал) асбоб-ускуналар, шунингдек техник (аппарат-дастурий) воситалар ҳам шу жумлага киради. | «8501-:-8502 40 900, 8504-:-8504 50 900, 8507-:-8507 80 990, 8508-:-8508 80 900, 8509-:-8509 30 000, 8514-:-8514 40 000, 8515-:-8515 80 990, 8516-:-8516 80 990, 8517-:-8517 80 900, 8518 21 900, 8518 22 900, 8518 29 800, 8519-:-8519 40 000, 8521-:-8521 90 000, 8525-:-8525 30 900, 8526-:-8528 30 900, 8530-:-8530 80 000, 8531-:-8531 10 800, 8535-:-8537 20 990, 8536 61*, 8539-:-8539 49 300, 8540-:-8540 89 900, 8544-:-8544 70 000*, 8546-:-8547 90 000». |
| | |
эллик саккизинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| «Оптик прецизион, тиббий ёки жарроҳлик инструментлари ва аппаратлари (эҳтиёт қисмлар, сарфлаш ва назорат қилиш материалларидан ташқари); ўлчаш ва назорат қилиш приборлари. | «9001 10, 9008 10 000, 9009 11 000, 9009 12 000, 9009 21 000, 9015-:-9015 80 900, 9016 00-:-9016 00 100, 9017 30, 9018-:-9020, 9022-:-9022 90 900, 9024-:-9024 80 990, 9025-:-9025 80 990, 9026-:-9026 80 990, 9027-:-9027 90 900, 9028-:-9028 30 900, 9029-:-9029 20 900, 9030-:- 9030 89 990, 9031-:-9031 80 990, 9032-:-9032 89 900». |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 21-сон, 214-модда; 2008 й., 14-15-сон, 102-модда, 19-сон, 161-модда)