08.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 15-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 08.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 15-1
Кучга кириш санаси
18.05.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 майда 15-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» 1997 йил 26 майдаги 256-сон ва «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорларига асосан ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 4 апрелдаги 24/8-1273-сон хатини инобатга олган ҳолда, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 19 январда 15-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг транспорт воситаларида ҳаракатланиш тартиби ва Халқаро автомобиль йўлларида йўл-патруль хизматини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома» Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 208-модда)