Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Котибияти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Матбуот котиби ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарори 1-иловасининг «Бош вазир Котибияти» графасидаги «7» рақами «8» рақамига ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев) Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) билан биргаликда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ходимларининг штат жадвалини мазкур Қарорга мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 3 март,
ПҚ-296-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 3-сон, 139-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 191-модда)