Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 22 СЕНТЯБРДАГИ 365-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАР КЎРСАТАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 4 АПРЕЛДАГИ ПҚ-615-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида» 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 май,
99-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 5-банд чиқариб ташлансин.
2. Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида низомда (2-илова):
а) 5-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланишига олиб келади. Хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллангандан кейин календарь йил охиригача мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорда жарима ундирилишига олиб келади. Бунда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товланган тақдирда хўжалик субъектига жарима суд тартибида солинади, хўжалик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликда айбини тан олган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса — жарима солиқ органи томонидан солинади»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Жарима қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади. Бунда хўжалик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ортиқ бўлган ялпи жарима хўжалик субъектига жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ундириладиган суммани олти ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган ҳолда ундириб олинади»;
в) 7-банддаги жадвалнинг «Жарима миқдори» устунидаги «100 баравари», «300 баравари» ва «500 баравари» сўзлари тегишли равишда «50 баравари», «75 баравари» ва «100 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисида низомда (3-илова):
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра лицензия аудиторлик текширувларининг қуйидаги турларини амалга ошириш учун берилади:
фақат ўз ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини амалга оширишга;
хўжалик субъектларини ўз ташаббусига кўра ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширишга, устав капитали 500 млн. сўмдан ортиқ бўлган очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно;
барча хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувларини амалга оширишга»;
«штатдаги аудиторларнинг, шу жумладан бухгалтерлик халқаро сертификатига эга бўлган аудиторларнинг, уларнинг ушбу Низомда белгиланган энг кам сонига мувофиқ бўлган штатдаги аудитор малака сертификатлари ҳамда бухгалтер халқаро сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг тегишли тури учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси»;
в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Лицензиянинг асл нусхаси реестрга имзо қўйдирган ҳолда аудиторлик ташкилоти раҳбарига ёхуд бошқа шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида берилади. Лицензия нусхаси лицензияловчи органда белгиланган тартибда сақланади»;
г) 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«26. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
лицензия олинаётганда мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;
фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;
фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;
аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;
штатда аудиторлар сонининг мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;
лицензия турига мувофиқ штатдаги аудиторларда халқаро бухгалтер сертификатининг бўлиши;
аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;
аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш;
аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба лицензияловчи органда аттестациядан ўтиши;
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш;
ишончли аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш;
аудиторлик ташкилотларида аудиторлар иш сифатининг ички стандартлари мавжудлиги;
ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида 10 кун муддатда лицензияловчи органни хабардор қилиш;
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ярим йилда бир марта белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш, шунингдек аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ахборотларни лицензияловчи орган талаби бўйича тақдим этиш»;
е) қуйидаги мазмундаги 26-1-банд қўшилсин:
«26-1. Қуйидагилар:
фақат ташаббускорлик асосида аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 2 нафар аудиторга эга бўлиши;
устав капитали 500 млн. сўмдан кўпроқни ташкил этган очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 4 нафар аудиторга, уларнинг камида биттаси бухгалтер халқаро сертификатига эга бўлиши;
барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 минг баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 6 нафар аудиторга, уларнинг иккитаси бухгалтер халқаро сертификатига эга бўлиши керак»;
ж) 27-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишини текшириш ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилади»;
з) 34-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«аудиторлик текширувларни ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекланишларга риоя қилмаслик;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда фуқаролик масъулияти суғурта полисининг йўқлиги;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини лицензияловчи органнинг текширувларидан бўйин товлаш»;
и) 35-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда» сўзлари «учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
______ «_______________________________ ни ўтказиш бўйича аудиторлик __________(аудиторлик текширувининг тури) | ||
| фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун ариза»; | ||
| | | |
л) 2-иловада:
«(почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва аудиторлик ташкилотининг бошқа реквизитлари)» сўзлари «(аудиторлик ташкилотининг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами)» сўзлари билан алмаштирилсин;
|
____«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида» сўзларидан кейин «_________________________ ни ўтказиш бўйича» сўзлари қўшилсин. | ||
|
______(аудиторлик текширувининг тури) |
| |
| | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)