Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида 2000 йил 16 октябрдаги Тошкент шаҳрида имзоланган ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Кўрсатиб ўтилган битимдаги Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш Мудофаа вазири Қ.Ғ. Ғуломов ва Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 3 ноябрь,
431-сон