18.01.2007 йилдаги ПҚ-569-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ГРАНТИДАН ТОШКЕНТ ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БИРЛАМЧИ БЎҒИНИНИ ЯХШИЛАШ ВА ҲАМШИРАЛИК ТАЪЛИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукуматининг Тошкент ва Жиззах вилоятлари соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинини яхшилаш ва ҳамширалик таълимини такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун бериладиган грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Япония Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Тошкент ва Жиззах вилоятлари соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинини яхшилаш ва ҳамширалик таълимини такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни (бундан буён — Лойиҳалар) амалга ошириш учун 595 млн. йена (5,2 млн. АҚШ доллари) миқдорида грант бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Япония Ҳукумати грантининг маблағлари Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги 114 та қишлоқ врачлик пунктларини, Республика тиббиёт коллежи, Ҳамшираларни қайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Шошилинч тиббий ёрдам марказининг ўқув синфларини жиҳозлашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош вазир ўринбосари Р.С. Қосимовга Япония Ҳукуматининг мазкур грантини олишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Айрибошлаш нотасини имзолаш ваколати юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига грантни олиш учун барча зарур тартиб-қоидаларни япон томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Лойиҳаларни амалга ошириш даврида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, грант маблағлари ҳисобидан олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва материалларини минтақаларга етказиб бериш сарф-харажатлари молиялаштирилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳаларни амалга ошириш учун бериладиган мазкур грант ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ускуналар, буюм ва материаллар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда грант маблағларидан ҳамда Лойиҳалар доирасида олиб келинадиган ускуналар, буюм ва материаллардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномалари бўйича лойиҳаларнинг хорижий қатнашчилари учун консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномалари бўйича лойиҳаларнинг хорижий иштирокчиларига кўпмарталик визалар, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтириш ишларини давлат божи тўланмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 18 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-569-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 1-сон, 37-модда)