Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРДАГИ 418-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 сентябрдаги 418-сон қарорига қўшимча равишда Ўзбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси бош директори ўринбосарларининг сони уч нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосар бўлишига рухсат берилсин.
2. Мирсобит Мирзаев Ўзбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси бош директорининг ўринбосари этиб тасдиқлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 30 август,
432-сон