Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида» 1997 йил 13 майдаги 1778-сон Фармонини бажариш юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари судлар ва прокуратура тизимига энг яхши тайёргарлик кўрган ходимларни танлаб олиш ва уларнинг ўрнашиб қолишида иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Илова қилинаётган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига мувофиқ 1997 йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар ва прокуратура давлат хизматчиларининг лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматчиларига 20 фоизли устама тўлов (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда меҳнат таътиллари учун тўловларда, ишдан бўшатилганда ёрдам пули беришда ва бошқа барча ҳоллардаги тўловларда, шунингдек, пенсия тайинлашда ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки кўрсатиб ўтилган устама ҳақининг маблағ билан таъминланишини ва ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 3 июль,
339-сон
Давлат хизматчиларининг лавозимлари
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари
Вазир, Давлат қўмитаси раиси
Вазирнинг, Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Вазирнинг, Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика муассасасининг раҳбари
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика муассасаси раҳбарининг ўринбосари
Бош бошқарма, етакчи бўлим бошлиғи, ишлар бошқарувчиси ва уларнинг ўринбосарлари
Мустақил бошқарма ва бўлим, бош бошқарма бўлими, кичик бўлим бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари, Вазир (Раис) ёрдамчиси
Иқтисодиёт бўйича маслаҳатчи, консультант
Бош мутахассис
Етакчи мутахассис
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши Раиси, Ҳоким
Вазирлар Кенгаши Раисининг, Ҳокимнинг биринчи ўринбосари
Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши Раисининг, Ҳокимнинг ўринбосари
Жўқорғи Кенгеси қўмитаси, комиссияси раиси
Котибият бошлиғи
Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши Раисининг, Ҳокимнинг ёрдамчиси
Бўлим мудири, бўлим бошлиғи, уларнинг ўринбосарлари
Жўқорғи Кенгеси матбуот котиби
Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосарининг ёрдамчиси
Иқтисодиёт бўйича маслаҳатчи, консультант
Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарининг, Ҳокимнинг котибияти мудири
Шуъба мудири
Катта референт
Бош мутахассис
Референт
Етакчи мутахассис
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Туман ва шаҳар ҳокимликлари
Ҳоким
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари
Ҳокимнинг ўринбосари
Котибият бошлиғи
Бўлим мудири, бўлим бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
Иқтисодиёт бўйича маслаҳатчи, консультант
Бош мутахассис
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мустақил бошқармалари ва бўлимлари
Вазир, Қорақалпоғистон Республикаси идораси раҳбари ва уларнинг ўринбосарлари
Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари
Мустақил бўлим бошлиғи ва унинг ўринбосари
Бошқарма бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари
Бош мутахассис
Етакчи мутахассис
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари
Бошқарма, мустақил бўлим бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
Бошқарма бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари
Бош мутахассис
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Туман (шаҳар)ларнинг (иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан маблағ билан таъминланадиган) меҳнат бўйича бўлимлари раҳбарлари ва мутахассислари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар, фуқаролар йиғинлари
Раис
Котиб
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Мутахассис
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари
Раис
Котиб
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
Конституциявий суд Раиси
Конституциявий суд Раисининг ўринбосари
Конституциявий суд судьяси
Котибият мудири
Конституциявий суд Раиси ёрдамчиси
Катта эксперт
Эксперт
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди
Олий суд Раиси
Олий хўжалик суди Раиси
Раиснинг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосари
Судья
Бошқарма, бўлим бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
Олий суд Президиуми котибияти бошлиғи
Раиснинг ёрдамчиси
Бош консультант
Катта консультант
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари
Суд раиси
Суд раисининг ўринбосари
Судья
Катта консультант, қабулхона бошлиғи
Раиснинг ёрдамчиси
Консультант
Туман ва шаҳар судлари
Суд раиси
Суд раисининг ўринбосари
Судья
Консультант
Суд раисининг ёрдамчиси
Нотариал идоралар
Давлат катта нотариуси
Давлат нотариуси ўринбосари
Давлат нотариуси
Консультант
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси
Прокурор
Прокурорнинг биринчи ўринбосари
Прокурорнинг ўринбосари
Етакчи бўлим (бошқарма) бошлиғи ва унинг ўринбосари
Ишлар Бошқарувчиси
Мустақил бўлим, етакчи бошқарма бўлими бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
Алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчи
Прокурорнинг катта ёрдамчиси
Қабулхона бошлиғи алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи
Бошқарма, бўлимнинг катта прокурори; прокурор-криминалист
Катта терговчи
Бошқарма, бўлим прокурори, прокурорнинг ёрдамчиси
Бош мутахассис
Етакчи мутахассис
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари
Прокурор
Прокурорнинг биринчи ўринбосари
Прокурорнинг ўринбосари
Бошқарма, бўлим бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
Прокурорнинг катта ёрдамчиси
Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи
Бошқарма, бўлимнинг катта прокурори
Прокурор-криминалист
Катта терговчи
Бошқарма, бўлим прокурори
Прокурор ёрдамчиси
Бош мутахассис
I тоифали мутахассис
II тоифали мутахассис
Шаҳар прокуратуралари
Прокурор
Прокурорнинг биринчи ўринбосари
Прокурорнинг ўринбосари
Бўлим бошлиғи ва унинг ўринбосари
Прокурорнинг катта ёрдамчиси
Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи
бўлимнинг катта прокурори
Прокурор-криминалист
Катта терговчи
Прокурор ёрдамчиси
Терговчи
Туманлараро прокуратуралар, ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари прокуратуралари, шаҳарларнинг туман прокуратуралари, транспорт, табиатни муҳофаза қилиш ва қишлоқ туманлари прокуратуралари
Прокурор
Прокурорнинг ўринбосари
Прокурорнинг катта ёрдамчиси
Катта терговчи
Терговчи
Прокурор ёрдамчиси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати
1. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бош архитектори
2. Вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарларининг ёрдамчилари
3. Вазирликлар ва идоралар марказий аппарати ўқув-методик, илмий-техник кенгаши илмий котиби
4. Вазирликлар ва идоралар ҳайъатлари котиби
5. Қабулхона, умумий бўлим, биринчи бўлим, канцелярия, архив, машинкада ёзиш бюроси, нусха кўчириш-кўпайтириш бюроси мудири (бошлиғи)
6. Мутахассислар тоифасига мансуб бўлган инспекторлар
7. Катта инспектор, инспектор, техник котиб, машинистка, стенографистка
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.