Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси 2024 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-987-сонли «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонунига асосан 2025 йил 2 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1995 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
қонунларни «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш хусусида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар киритсин;
Ҳукумат қарорларини «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қараб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1976 йил 25 ноябрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ер ости бойликлари кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1976 йил, № 33, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1977 йил 30 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Ер ости бойликлари кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, № 16, 247-модда) 1995 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотади деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 23 сентябрь,
2019-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 253-модда)