Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА САВДО ТУШУМИ ИНКАССАЦИЯ қилишини ва НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШни тубдан яхшилаш ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолидан нақд пул маблағларини қабул қилишни ва ҳисобга олишни янада яхшилаш, солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ йиғилишини ҳамда уларнинг бюджетга тушушини таъминлаш, шунингдек, пул муомаласини мустаҳкамлаш ва банкларнинг пул тушумини инкассация фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки:
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни ҳар куни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширадилар;
кўрсатилган миқдордан кам нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топширадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 201-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 августдаги 254-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 390-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тушумдан ажратиладиган нақд пул маблағларини харажат қилишнинг белгиланган чекланган меъёрларига, касса қолдиғи лимитларига риоя қилиниши, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, кунлик тушумга эга бўлган ташкилотлар ва корхоналар бўйича товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар устидан назоратни кучайтирсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1053-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1053/2403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низом талабларининг тегишли ташкилотлар томонидан оғишмай бажарилиши устидан доимий назоратни таъминласинлар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 августдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 390-модда)
корхоналарда ўрнатилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун тавсия этиладиган назорат-касса машиналари Давлат реестрига кирмаган назорат-касса машиналарининг фойдаланиш муддати 1998 йил 31 декабрда тугаши муносабати билан уларни ушбу реестрга киритилган назорат-касса машиналари билан тўлиқ алмаштиришнинг аниқ тадбирларини ва жадвалларини ишлаб чиқсинлар. 1999 йил 1 январдан бошлаб назорат-касса машиналарини ўз вақтида алмаштиришни таъминламаган корхоналар фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
7. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда йўловчи ташувчи енгил автомобилларни, уларнинг кимга қарашлилигидан қатъи назар, ҳисоблагичлар-таксометрлар билан таъминлаш ва уларни қўллаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг меъёрий ҳужжатларини бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 декабр,
548-сон