Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Меҳнат вазирлигининг 1993 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ходимларининг 1993 йил 1 январдаги ҳолатига кўра лавозим маошларини белгиланган иш ҳақи миқдоридан 1,5 баравар ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган таклифи қабул қилинсин.
Бундан буён Элчихона ходимларининг иш ҳақи Россия Федерацияси ҳудудида белгиланадиган энг кам иш ҳақи миқдорининг ўзгаришига қараб фоиз нисбатида ўзгартирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 20 май,
242-сон