Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 20.03.1997 йилдаги 154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 20.03.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ» ДАВЛАТ ИЛМИЙ НАШРИЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётда эришган ютуқларини, халқимизнинг кўп асрлик бой тарихи, фани, маданияти, қадриятлари, ўзбек тилининг кенг имкониятлари, мамлакатимизнинг жаҳон маданияти тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини атрофлича илмий акс эттириш, тарихий воқеа ва ҳодисаларга, шахсларга холисона баҳо бериш ҳамда уни кенг оммага етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг Қомуслар Бош таҳририяти негизида «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»ни, шунингдек кўп жилдли ўзбек тилининг изоҳли луғати, соҳа энциклопедиялари, кўп тилли луғатлар ҳамда маълумотномаларни тайёрлаш ва чоп этиш нашриётнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Бош таҳрир ҳайъати таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»ни нашрга тайёрлашга етакчи олимлар ва малакали мутахассисларни жалб этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари миллий энциклопедияга киритиладиган ўз ҳудудларига тегишли мақолаларни уюштиришда ва тайёрлашда нашриётга яқиндан ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига энциклопедик нашрларни ўз вақтида ва сифатли нашр этиш учун Тошкент китоб-журнал фабрикасини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, нашриётни тегишли қоғоз ва бошқа ашёлар билан таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси 10 кун муддатда Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда энциклопедик нашрларнинг ижтимоий-сиёсий аҳамиятидан, уларни яратишнинг мураккаблигидан ва қўйиладиган юқори талаблардан келиб чиқиб нашриётнинг тузилмасини 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат вакиллиги билан биргаликда энциклопедик адабиётларга тегишли муаллифлик гонорари ставкаларини шартнома асосида эркин белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат матбуот қўмитаси тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан нашриётнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий компьютер техникаси, матбаа ресурслари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда хорижий давлатлардан янги матбаа техникаси сотиб олиш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратишни 3-иловага* мувофиқ таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриётига 1 та енгил автомашинага лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзавтосаноат» уюшмасига битта «ДАМАС» (юк машинаси) ва битта «ТИКО» автомашинасини нашриётга сотишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки нашриётни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатга олсинлар ҳамда чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун нашриётнинг тегишли счётларини очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва норматив ҳужжатларини, шунингдек вазирлик ва идораларнинг статистика тўпламларини олиши шарт бўлган муассасалар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт директори меҳнатга ҳақ тўлаш, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси нашриётни белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳақидаги зарур статистик маълумотлар билан таъминласин ва тегишли мақолаларни апробациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони архивлари нашриёт ходимларига зарур ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги миллий энциклопедия саҳифаларидан ўрин оладиган чет давлатларга тегишли материалларни уюштиришда нашриётга яқиндан ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси нашриёт буюртмасига мувофиқ тегишли хариталарни ўз вақтида тайёрлаб бериш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 20 мартдаги 154-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриётининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор ‎ 1‎
Директор ўринбосарлари ‎ 2‎
Масъул котиб ‎ 1‎
Илмий-услубиёт ва сўзлик бўлими ‎ 6‎
Сўзлик ва комплектлаш илмий таҳририяти ‎ 5‎
География ва геология илмий таҳририяти ‎ 5‎
Меъморчилик, санъат ва мусиқа илмий таҳририяти ‎ 5‎
Тил ва адабиёт илмий таҳририяти ‎ 5‎
Фалсафа ва ҳуқуқ илмий таҳририяти ‎ 5‎
Тарих илмий таҳририяти ‎ 5‎
Ишлаб чиқариш, картография ва безак бўлими ‎ 12‎
Биология, тиббиёт ва кимё илмий таҳририяти ‎ 5‎
Иқтисодиёт, саноат ва қишлоқ хўжалиги илмий таҳририяти ‎ 5‎
Физика, математика ва техника илмий таҳририяти ‎ 5‎
Комплекс мақолалар илмий таҳририяти ‎ 3‎
Хорижий тиллар нашри илмий таҳририяти ‎ 4‎
Маъмурият ‎ 7‎
ЖАМИ ‎ 81
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 20 мартдаги 154-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриётининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ