Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЖАМҒАРМАСИ ҲИСОБИДАН АВАНС БЕРИШ ВА ПАХТА ХОМ АШЁСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ» БЕКОР ҚИЛИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 апрелда 1062-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 21-сон, 152-модда) Фармонига илованинг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 67 ва 14/28-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси ҳисобидан аванс бериш ва пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (2001 йил 15 август, рўйхат рақами 1062 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 15-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 14 апрель,
40-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 14 апрель,
11/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 187-модда)