Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003 14.07.1997 йилдаги 355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003
Ҳужжат 22.10.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЧАКАНАЛАБ СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидалари, Умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари ҳамда қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотларни чакана савдо корхоналарида сотиш қоидалари 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзбекбирлашув», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган қоидаларни, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, товарлар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи барча корхоналарга етказишни таъминласинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 14 июл,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
355-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг айрим турларини чаканалаб сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур қоидалар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг айрим турлари (нон ва нон-булка маҳсулотлари, совуқ ичимликлар, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, маргарин, балиқ маҳсулотлари, газламалар, кийим-бош, радиотоварлар ва маиший электр товарларини чаканалаб сотиш соҳасидаги асосий талабларни белгилайди ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу соҳада фаолиятни амалга оширувчи, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар (савдо корхоналари, хусусий тадбиркорлар)га татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо корхонаси маҳсулотга амалдаги санитария қоидалари, стандартлар ва техник шартларга (кейинги ўринларда - норматив ҳужжатлар) эга бўлиши ҳамда уларда белгиланган талабларга риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни чаканалаб сотиш қоидалари харидорлар эътиборига, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, ҳар бир савдо корхонаси томонидан етказилиши (савдо залига осиб қўйилиши ёхуд харидор талабига кўра кўрсатилиши) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Савдо корхонаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган харидорнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сотиладиган ҳар бир гуруҳ товарларга, шу жумладан хорижий товарларга савдо корхонаси мувофиқлик сертификати ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган, маҳсулотнинг сифати ҳамда истеъмолчилар соғлиғи ва ҳаёти учун хавфсизлигини тасдиқловчи нусхасига эга бўлиши шарт. Сотиладиган товарлар сифати учун савдо корхонаси жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарлар сотувини амалга оширувчи дўконлар, палаткалар, павильонлар ва лотоклар маҳсулотларнинг аниқ турига амалда бўлган нормаларга мувофиқ сифати ва миқдорини сақлашни таъминловчи зарур асбоб-ускуналар, механизация воситалари, инвентарлар ва ўлчов воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо корхоналари томонидан фойдаланиладиган тарози тошлари, тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари соз ҳолда сақланиши, аниқ-равшан тамғаларга эга бўлиши ҳамда амалдаги тартибга мувофиқ белгиланган муддатларда давлат текширувига берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Савдо корхонасида товарларни чаканалаб сотиш барча фуқароларга умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир хил товарларни бошқаларини мажбурий сотиб олиш шарти билан сотиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо корхонаси сотиладиган товарларга тўғри расмийлаштирилган нархномаларнинг бўлишини таъминлаши ҳамда харидорнинг талабига кўра товарнинг ишлаб чиқарувчиси, асосий истеъмол хусусиятлари ҳамда нархлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериши, харидорларга зарур даражада хизмат кўрсатиши, товарларнинг тўла ўлчовда ҳамда оғирликда чиқарилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Харидор унга берилган товарнинг нархи, оғирлиги ва ўлчови тўғрилигини, шунингдек, маҳсулотнинг сақланиш муддатларини (накладной, олинадиган варақалар бўйича) ҳамда ушбу товарга мувофиқлик сертификати мавжудлигини текширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо залларида харидор учун қулай жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчов приборлари ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Товарлар учун харидорлар билан ҳисоб-китоблар харидорларга албатта чек берилган ҳолда назорат-касса машиналари воситасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Харидор, агар унга сотилган чоғида келишилмаган бўлса, камчилиги бўлган товар сотилган тақдирда ўз танловига кўра қуйидагиларни талаб қилишга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш марка (модел, артикул)даги зарур даражадаги сифатли товарга алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар камчиликларини текин тузатиб бериш ёки камчиликларни истеъмолчи ёхуд учинчи шахс томонидан тузатилганлиги учун харажатларни тўлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид нархини миқдорга қараб пасайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келтирилган зарарларни тўлаттириб шартномани бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидорнинг кўрсатиб ўтилган талабларини қондириш савдо корхоналари томонидан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7—18, 22-моддаларига мувофиқ амалга оширилади, бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори суд томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мавсумий товарлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа маҳсулотлар) учун эътироз аризалари муддати тегишли мавсум кирган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чакана савдо тармоғида сотилган мазкур қоидаларда кўрсатилган тегишли сифатдаги ноозиқ-овқат товарларини айирбошлаш ёки улар учун тўланган пулни қайтариш «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Харидор унинг айби билан шикастланган ёки йўқ қилинган товар ва мол-мулк қийматини савдо корхонасига тўлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нон ва нон-булка маҳсулотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Нон ва нон-булка маҳсулотлари сотувини амалга оширувчи савдо корхоналарида белгиланган иш соатларида ассортимент рўйхатида назарда тутилган ассортиментдаги нон ва нон-булка маҳсулотлари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган нон дўконининг савдо залида ёки нон маҳсулоти савдосини амалга оширувчи бўлимда кўринарли жойга маҳсулотнинг тайёрловчилари, олиб келиш жадваллари, нон маҳсулотларини сотиш муддатлари, парҳезбоп нон маҳсулотлари ва янги турдаги маҳсулотларнинг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Нон ва нон-булка маҳсулотларини қабул қилишда сотувчи маҳсулот сифатини органолептик кўрсаткичлар бўйича, ҳар бир маҳсулот вазнининг маҳсулотнинг аниқ турига амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириши лозим. Бузилишлар аниқланган тақдирда маҳсулот тайёрловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчининг ёндаш ҳужжатида ушбу товарлар тўғрисида «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 6-моддаларида назарда тутилган тўлиқ маълумотлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ихтисослаштирилган ва фирма нон-қандолат дўконларида ва бошқа дўконларнинг нон бўлимларида нон, нон-булка маҳсулотлари ва қандалотчилик маҳсулотларидан ташқари шакар, чой, кофе, какао, ун, ёрма, макарон маҳсулотлари, болалар овқати учун қуруқ маҳсулотлар, озиқ-овқат концентратлари, кафетерийга эга бўлган дўконларда эса, шунингдек иссиқ ҳолдаги хамир ва қандолатчилик маҳсулотлари сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Нон ва нон-булка маҳсулотларининг тандирдан чиққандан кейин сотувда бўлиши мумкин бўлган муддатлари маҳсулотнинг ҳар бир турига фақат норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ белгиланган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Харидорлар хоҳишига кўра оғирлиги 0,4 кг ва ундан ортиқ бўлган нон ва нон-булка маҳсулотлари (ўралганларидан ташқари) 2-4 тенг бўлакларга кесилиши ва тарозида тортилмасдан сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Амалдаги стандартлар, техник шартлар талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек нотўғри сақлаш туфайли бузилганлик белгилари бўлган нон ва нон-булка маҳсулотларини сотиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидорлардан пул қабул қилувчи шахслар томонидан нон маҳсулотларининг сотилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сифатсиз (гарч-гурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда корхоналар ходимлари харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Нон ва нон-булка маҳсулотларини сақлаш ва сотиш жараёнида уларда картошка касаллиги белгилари аниқланган тақдирда сотувчи бу ҳақда маҳсулот етказиб берувчига дарҳол хабар бериши керак. Зарарланган маҳсулотлар сотувдан чиқарилади ва амалдаги қоидаларга мувофиқ йўқ қилинади. Нон маҳсулотларининг картошка касаллигига чалинганлиги ва уларнинг йўқ қилинганлиги ҳақидаги далолатнома белгиланган тартибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Картошка касаллигига чалинган маҳсулот сақланган токчалар, шкафлар, лотоклар, идишлар картошка касаллигининг олдини олиш бўйича йўриқномага мувофиқ белгиланган тартибда зарарсизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Совуқ ичимликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Алкоголсиз ичимликлар (маъданли сувлар, ширин ичимликлар, квас, сироплар, газли ичимликлар, шарбатлар ва бошқалар) билан чакана савдо қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу маҳсулотларни сотишга Ихтисослаштирилган дўконларда, мева-сабзавот ва вино-ароқ дўконларида, озиқ-овқат дўконларининг бўлим ва секцияларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майда чакана савдо тармоғида — павильонларда, дўконларда, палаткаларда, автоматлар, автотермоцистерналар, сатуратор қурилмалари орқали Давлат санитария назорати органлари томонидан рухсат берилган жойларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифобахш маъданли сувлар соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда дорихоналарда ҳам сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ичимликларни идишга қуйиб сотувчи корхоналар етарли миқдорда ўлчов аппаратлари, амалдаги давлат белгилари бўлган ҳажми 0,25 ва 0,5 литр бўлган ўлчовли шиша кружкаларда ва бошқа ҳар хил ҳажмдаги ўлчов идишлари билан таъминланади, Идишларни ювиш учун албатта шарт-шароит бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Савдо ташкилотлари томонидан алкоголсиз ичимликларни миқдори ва сифати жиҳатидан қабул қилиш стандартлар, техник шартлар, шунингдек шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ичимлик қуйилган шишаларда тасдиқланган намунадаги этикетка бўлиши лозим, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгиси ёки тайёрлаган корхона номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шиша ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандарт рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйилган вақти ва яроқлилик муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қиздирилган пиво этикеткасида қўшимча равишда «қиздирилган» ёзуви бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Импорт қилинган ва ватанимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг албатта мувофиқлик сертификати бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур қоидаларни бузган ҳолда маҳсулотни қабул қилган савдо ходимларига маъмурий жазолар қўлланилиши, такроран бузилган ҳолларда материаллар тергов органларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Алкоголсиз ва кам алкоголли ичимликлар тегишли стандартлар ва техник шартларга мувофиқ белгиланган муддатлар доирасида ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан ошмаган, шамоллатиладиган қуруқ ва қоронғи хоналарда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим алкоголсиз ва кам алкоголли ичимликларни сақлашнинг муддатлари ва ҳарорат режими алоҳида ҳар бир маҳсулотнинг меъёрий-техник ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Шишадаги, бутилдаги, банкадаги, лакланган алюминий тублардаги ичимликлар баландлиги 2 метрдан ошмаган штабеллар билан жойланган завод яшиклари ва саватларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Маъдан сувли шишалар ёрдамчи биноларда токчаларда, штабелларда ёки яшикларда сақланади. Бунда пўстлоқ прокладка қўйилиб крон қопқоқ билан ёпилган шишалар ётқизилган ҳолда, полиэтилен прокладка қўйилиб крон қопқоқ билан ёпилган шишалар тик ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Алкоголсиз ва алкоголли ичимликлар савдо залида турлари ва номлари бўйича жойлаштирилади. Шкафларга, пештахталарга, териб жойлаштирилган ичимликли шишалар тик ҳолда, этикеткаси харидор томонга қаратиб жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, маргарин, балиқ маҳсулотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Савдо ташкилотлари гўшт ва сут маҳсулотларини, тухум, маргарин, балиқ маҳсулотларини ҳам савдо ташкилотларининг, ҳам саноат корхоналарининг улгуржи базалари ва омборларидан, шунингдек деҳқон (фермер) хўжаликларидан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сотувчиларнинг иш жойи савдо бошланишидан олдин дўконда мавжуд бўлган барча товарлар билан таъминланади. Савдо залига олиб келинган товарлар сифати бўйича синчиклаб текширилади ва сортларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқатлар савдо залига олиб келинишидан олдин сотишга тайёрланади (идишдан чиқарилади, ўралган қоғозлар олиб ташланади, иплар кесиб ташланади, ифлосланган, шамоллаган жойлари тозаланади, ёғларнинг сарғайган жойлари, колбасалар, пишлоқлар латта билан артилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Сотувчилар сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини кузатиб боришлари ва уларнинг сифати ёмонлашган тақдирда уларни сотиш ёки уларнинг чакана нархини пасайтириш масаласини ҳал қилиш учун маъмуриятга хабар беришлари лозим. Сақлаш муддати тугаган тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан олинади, Тухум унинг сифати овоскопда олдиндан текширилган ҳолда сотилади. Тухумни ўралмаган озиқ-овқат маҳсулотлари (сариёғ, творог, колбаса ва бошқалар) билан биргаликда сотишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Савдо корхонасида дудланган маҳсулотларни, колбаса маҳсулотларини, сариёғни, пишлоқ ва маргаринни бир кунлик савдо ҳажмида қадоқлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўконда қадоқланган маҳсулотда унинг номи, сорти, оғирлиги, бир килограммининг нархи, бир бўлагининг нархи, қадоқланган вақти, сотиш муддати, тарозибоннинг тартиб рақами ёки фамилияси кўрсатилади. Қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилган қоғозга, плёнка материалларига ўралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Харидорга гўшт, гўшт маҳсулотлари, пишлоқ ва овқатбоп балиқларни кесмасдан сотишда харид умумий оғирлигининг 10 фоизидан ошмайдиган икки бўлаклаб қўйишга йўл қўйилади. Бўлаклар сотилаётган товар сортига ва сифатига мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор илтимосига кўра сотувчи гастроном товарлари (колбаса, ветчина, пишлоқ, балиқ маҳсулотлари ва бошқаларни) бўлакларга кесиб бериши керак, шунингдек санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда харидорга маълум бўлмаган товарнинг таъмини кўришга бериши лозим. Бир пичоқ билан пишлоқ ва бошқа гастроном товарларини кесишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Парранда гўшти бутунича ёки: товуқ ва ўрдак - бўйича 2 бўлакка, ғоз ва курка — 2, 4, 6 ва 8 бўлакка бўлиб сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Илвира, ливер колбасалари ва сотиш муддати чекланган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини санитария-эпидемиология назорати органлари билан келишилган ҳолда фақат дўконларда сотишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Озиқ-овқат маҳсулотларини тортиш ва сотишда қўлланиладиган асбоблар (пичоқлар, санчиқлар, куракчалар ва бошқалар) санитария қоидаларига мувофиқ ҳар куни зарарсизлантирилиши ва бунинг учун махсус ажратилган жойларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Харидор томонидан камчилиги бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилинган тақдирда сотувчи харидор талабига мувофиқ уларни сифатли маҳсулотга алмаштириб бериши ёки камчиликлар яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, унга тўланган пулни қайтариб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Газламалар, кийим-кечак, пойафзал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Газламалар, кийим-кечак, пойафзал савдо залига берилгунга қадар сотуволди тайёргарлигидан ўтиши лозим. Савдоолди тайёргарлиги маҳсулотларни очиб олиш, саралаш, уларнинг сифатини, маркаланганлиги мавжудлигини, нархларнинг тўғрилигини текширишни ўз ичига олади, зарур бўлган тақдирда кийим-кечакларнинг айрим турлари (тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари) тозаланади ва дазмолланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Савдо залида харидорларга қулай бўлиши учун газламалар, кийим-кечак, пойафзал гуруҳларга бўлинган бўлиши лозим. Кийим-кечак ва пойафзал асосан турлари, моделлари, ўлчамларига қараб гуруҳларга бўлинади. Ихтисосланишидан қатъий назар, эркаклар, аёллар, болалар кийим-кечак ва пойафзаллари савдо залида алоҳида жойлаштирилади. Газламалар улар тайёрланган толалар тури ва навига қараб гуруҳланади. Газламаларнинг ҳар бирида тайёрланган толаларнинг таркибидаги фоизи тўғрисида ахборот бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Савдо залида газламалар, кийим-кечак, пойафзалларни жойлаштириш чоғида харидорларнинг товарларни эркин кўздан кечиришни таъминловчи савдо ускуналаридан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Савдо залида жойлашган газламалар, кийим-кечак, пойафзалларнинг барча намуналари бир хил намунадаги, аниқ ва чиройли расмийлаштирилган нарх кўрсаткичларига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Кийим-кечак (тикувчилик маҳсулотлари, устки трикотаж маҳсулотлари, бош кийимлар) ва пойафзал танлашда харидорга кийиб кўриш учун шароитлар яратилган бўлиши лозим. Ушбу мақсадларда савдо заллари ойнали кийиб кўриш хоналари билан таъминланади, банкеткалар ёки скамейкалар, қўйгичлар, ойналар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Сотиш чоғида харидорга жун газламалар, ватинлар ва оғир ҳажмли газламаларни ўлчаш амалдаги тамғага эга бўлган брускли ёғоч метрни (пештахта) столда йиғилиб қолмаган ҳолатда эркин етган газламага қаттиқ стандартли метрни қўйиш йўли билан амалга оширилади. Юпқа ва енгил газламалар одатда қаттиқ стандарт метр билан газламани уни метрга чўзилишсиз эркин илова қилиб газламани пештахтага ёйиш йўли билан ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жун газламалар ва трикотаж полотноларидан ташқари газламаларнинг барча турларини ўлчашни газламани амалдаги тамғаси бўлган горизонтал ҳолдаги ўлчов столига ётқизиш йўли билан амалга оширишга ҳам рухсат этилади. Стол узунаси йўналишида 1 м узунликдаги участка белгиланган бўлиши лозим. Столнинг усти майин ва тенг бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотувга газлама қийқимларини қўшиш, шунингдек фабрикада ишланганлиги ёки астар томонига қўйилган тамғаси бузилган тақдирда газлама бўлакларини фабрика ёрлиғи ва тамғаси (охирги қисми) билан сотиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Сотувчи харидорга газлама, кийим-кечак, пойафзал танлашда ёрдам кўрсатиши, сотувда бўлган маҳсулотлар ассортименти уларни сақлаш усуллари билан таништириши, зарур бўлганда маҳсулотлар, ёрлиқлар, этикеткалардаги рақамли белгиларни тушунтириши лозим. Газламаларни сотиш чоғида харидорнинг илтимосига кўра сотувчи турли тикув маҳсулотлари тайёрлаш учун зарур бўлган газлама миқдорини аниқлаш, тегишли андозани танлашда ёрдам бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Савдо корхоналари газлама, кийим-кечак сотишда харидорларга дўконда харид қилинган кийим-кечакни қайта тикиш (буюмларни қисқартириш ёки узайтириш, тугмаларни қайта жойлаштириш, бош кийимларни тортиб кенгайтириш), газламаларни бичиш каби комплекс қўшимча хизматлар кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Харидорга асосий харид билан бирга маҳсулотни сақлаш ёки гардеробни тўлдириш учун мўлжалланган ёндаш товарлар харид қилиш имконияти берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Сотувчи, назоратчи харидорга газлама, кийим-кечак, пойафзал сотилиши чоғида унинг иштирокида товар сифатини (механик бузилишлар, ифлосланиш, бошқа ташқи камчиликлар), ўлчовнинг (миқдорнинг) аниқлиги, харид қиймати ҳисобининг тўғрилигини текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиш жараёнида қўпол камчиликлар аниқланган товар сотувдан олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Газлама, кийим-кечак, пойафзал харидорга қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда қоғозга, қутига ёки бошқа тахлаш материалига солиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Харид билан бирга харидорга мажбурий тартибда савдо корхонаси реквизитлари, сотилган кун, нарх кўрсатилган касса ёки товар чеки берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Радиотоварлар ва маиший электр товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Радиотоварлар ва маиший электр товарлар савдо залига ёки харидни бериш жойига ўтказилгунга қадар савдоолди тайёргарлигидан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдоолди тайёргарлиги маҳсулотни очиш, завод мойларини, чангларни, қириндиларни тозалаш, бутлигини ҳамда зарур бўлганда унинг йиғилишини текшириш, шунингдек маҳсулот сифатини, нархнинг тўғрилигини, маркаланганлиги, фойдаланиш йўриқномаларининг ва кафолат талонларининг мавжудлигини текширишларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутланган ва техник жиҳатдан мукаммал терилган маҳсулотлар электр тармоғига улаб текшириб кўрилади. Тикув машиналарининг ишлаши текширилади, радиоаппаратлар эса бошқарилади ҳамда мосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Паст сифатли, бутланмаган ёки ифлосланган товарларни, йўриқномаларсиз, паспорт ва кафолат талонларисиз маҳсулотларни сотиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Савдо зали ва ойна витриналарида жойлашган радиотоварлар ва маиший электр товарларнинг барча намуналарининг маҳсулот номи, унинг маркаси, артикули ва нархи кўрсатилган, шунингдек маҳсулотнинг асосий техник хусусиятларини ўз ичига олувчи қисқа аннотацияси бўлган аниқ расмийлаштирилган ёрлиғи бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Харидорлар томонидан товарларни танлаш ва уни текшириш учун савдо залида электр ўлчаш ва синов приборлари (шитлар ёки пультлар) ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Радиотоварлар ёки маиший электр товарлар сотувчиси айрим маҳсулотларнинг тузилиши, ажралиб турувчи белгилари, мақсади, хусусиятларини, уларни амалда синаб кўриш методларини, тутиш усуллари, сақлаш режимини билиши, маҳсулотларнинг асосий камчиликларини аниқлай олиши, товарлар тегишли гуруҳларининг ассортименти ва уларнинг ўзаро ўринларини босишини, нархлар ҳамда товарлар тўғрисидаги бошқа маълумотларни яхши билиши, харидорларга малакали ёрдам бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Радиотоварлар ва маиший электр товарларнинг айрим турларини сотишда сотувчи харидорни савдода мавжуд бўлган ҳамроҳлик қилувчи товарлар ва эҳтиёт деталлари тўғрисида хабардор этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Сотувчи (механик, назоратчи) товарни сотувчига чиқаришда, унинг иштирокида товар сифатини (ташқи кўринишини кўриб чиқиш, электр тармоғига улаш йўли билан), қисмларга ажратилган ҳолда сотиладиган буюмларнинг бутлигини, паспорти, кафолат талони ва фойдаланиш қоидалари ҳақидаги йўриқномани, ўлчов ёки миқдорининг аниқлиги (шнур, симлар, майда электр товарлари), нархнинг тўғрилигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Радиотоварлар ва маиший электр товарларни хизматнинг кафолат талонлари билан сотишда дўкон ходимлари маҳсулот паспорти (кафолат талони)да сотилиш санаси ва жойини, зарур ҳолларда эса кафолатли таъмирлаш устахонаси манзилини кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Товар билан бирга харидорга дўкон рақами (номи), сотилган сана, артикул, нав, нарх ёки белгиланган реквизитли тўланган чек мажбурий тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Радиотоварлар ва маиший электр товарлар дўконда бепул ўраб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидорнинг ҳоҳишига қараб йирик габаритли маҳсулотлар, маҳсулот мазкур қоидаларга мувофиқ албатта олдиндан текширилган ҳолда, тегишли ёғоч идиш (ўрам)да сотилиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда идиш қиймати қўшимча ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Йирик ҳажмли радиотоварлар ва маиший электр товарларни харидор томонидан кўрсатилган манзилга етказиб беришни одатда ушбу товарни сотган савдо корхонаси ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик ҳажмли товарни харидор кучи билан белгиланган жойга етказиб беришда савдо корхонаси ушбу товарни харидорнинг транспорт воситасига юклашни бепул амалга ошириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Техник жиҳатдан мукаммал тузилган товарларнинг айрим турларининг стандартлари ёки техник шартлари ва фойдаланиш қоидалари сотувчиларни ўзи улаши ёки ишлатиб кўришига йўл қўймаса, бу операциялар дўкон механиги ёки дўкон топшириғига кўра кафолатли хизмат кўрсатиш устахонаси механиги томонидан харидорнинг уйида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маҳсулотларни ўрнатиш, улаш ва ишлатиш, шунингдек фойдаланиш қоидалари тўғрисида йўл-йўриқ бериш сотиш кунидан ёки харидор устахона ёки дўконга мурожаат қилган кундан бир ҳафтадан кечиктирилмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Мазкур қоидаларга риоя этилиши устидан назорат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Текширувчи органлар (муассасалар) мазкур Қоидаларга риоя этилишини текширувга мутахассислар, харидорларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо корхонаси текширув ўтказишда текширувчи шахсларга ёрдам кўрсатиш ҳамда камчилик ва бузилишларни тузатиш чораларини кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо корхонасида ҳамма учун кўринарли жойда харидорларнинг ариза ва таклифлари дафтари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Низоларни ҳал этиш ҳамда жавобгарликка тортиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Сотувчи ва харидор ўртасида низолар юзага келган тақдирда уларнинг ҳаракатларига шикоят ёки қарор бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш устидан давлат назоратини амалга оширишга ваколатли бўлган органларга ёки судга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги Қонунлар моддаларини ҳамда мазкур Қоидалар талабларини бузиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий овқатланиш соҳасидаги, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар (корхоналар, хусусий тадбиркорлар) ишига асосий талабларни «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект — бу ошпазлик маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва уларни истеъмол қилишни ташкил этиш хамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи корхона, шунингдек умумий овқатланиш соҳасида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Умумий овқатланиш корхонаси, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, ўз фаолиятини, ҳам корхоналарнинг савдо залларида, ҳам улардан ташқарида, умумий овқатланиш корхонасига қўйиладиган санитария-техника талабларига мувофиқ шунингдек Устав, ҳокимликлар томонидан бериладиган савдо қилиш ҳуқуқига рухсат гувоҳномаси асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхонасига (хусусий тадбиркорга) рухсат гувоҳномаси улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгандан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумий овқатланиш корхоналари турлари (ресторан, кафе, бар, ошхона, тамаддихона кабиларга), ресторан ва барлар эса классларга ҳам (аъло, олий, биринчи) бўлинади, улар мулкдор томонидан белгиланади. Корхонанинг танланган турга ва классга мувофиқлигини тасдиқлаш улар жойлашган жойда, «Каракалпаксауда» давлат уюшмаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар савдо-ишлаб чиқариш концернлари ва бирлашмалари, шунингдек «Каракалпактутиниу» матлубот кооперацияси акционерлик жамиятлари республика уюшмаси ҳамда Ўзбекбирлашув матлубот кооперацияси акционерлик жамиятлари вилоят уюшмалари мутахассислари томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш ва савдо биноларига, асбоб-ускуналарга, инвентарларга, кўрсатиладиган хизматлар рўйхатига, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик тартибига нисбатан қўйиладиган мезонлар санитария меъёрларига, техника хавфсизлиги қоидаларига, ёнғинга қарши ва бошқа талабларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарда фойдаланиладиган асбоблар (тарозилар, тошлар ва шу кабилар) соз ҳолатда сақланиши, аниқ тамғаларга эга бўлиши ҳамда амалдаги тартибга мувофиқ белгиланган муддатларда текширишдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Умумий овқатланиш барча корхоналарининг ўз номи тўлиқ ёзилган тегишли пешлавҳалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Умумий овқатланиш корхоналари корхонанинг номи, тури, класси, унинг манзили (мулкдорнинг жойлашган ўрни), иш тартиби, тавсия қилинадиган маҳсулот тури, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, ушбу қоидаларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларига тааллуқли алоҳида қоидалари мазмуни, шунингдек мижозлар учун қўшимча шарт-шароитлар тўғрисидаги зарур ва тўғри ахборотларни кўргазмали ва қулай шаклда истеъмолчиларга етказишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги умумий овқатланиш корхоналарининг иш тартиби, мижозларга қулайликларни ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган иш соатларига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан риоя этилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхонаси (режадаги санитария тадбирларини, таъмирлаш ва шу кабиларни ўтказиш учун) ёпилган тақдирда корхона камида бир ҳафта олдин тегишли эълонларни осиб қўйишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ штатлари махсус тайёргарликка эга бўлган кадрлар билан бутланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аъло» ва «олий» классли умумий овқатланиш корхоналарида бошқа давлатлардаги ошпазлик ва хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари билан таниш бўлган ходим ишлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий овқатланиш корхоналарининг истеъмолчиларга хизмат кўрсатишини ва улар билан ўзаро муносабатларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Истеъмолчига хизмат кўрсатиш шакллари ва усуллари корхона томонидан умумий овқатланиш корхонасининг мазкур тури ва классига нисбатан энг минимал талаблардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истеъмолчиларга официантлар томонидан хизмат кўрсатиш «аъло» ва «олий» классли ресторанларда ҳамда, қоидага кўра, кафе ва барларда мажбурий тартибда қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйғунлаштирилган тартибда хизмат кўрсатишда корхона залида истеъмолчилар салқин таомларни, ичимликларни, ширинликларни мустақил равишда танлайдиган ёхуд ушбу маҳсулотлар бармен (буфетчи) томонидан сотиладиган маҳсулотлар тарқатиш бўлмаси ажратилади. Иссиқ таомлар ва ичимликлар, вино-ароқ маҳсулотлари буюртма бўйича официант томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Аъло», «олий» ва «биринчи» классли умумий овқатланиш корхоналарида (барлардан ташқари) зални хизмат кўрсатишга тайёрлаш жараёнида столлар олдиндан ясатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошхоналарда, шунингдек ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тартибида ишлайдиган бошқа умумий овқатланиш корхоналарида столларни (дориворли анжомлар, қоғоз қўл сочиқлар билан) соддароқ ясатишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларга хизмат кўрсатишда қўлланиладиган идиш-анжомлар корхона турига мувофиқ бўлиши керак. Санитария-эпидемия тартибига риоя этиш мақсадида ҳар бир хўранда ўрни ҳисобига камида учтадан идиш-анжомлар тўплами тўғри келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо залларида истеъмолчиларга қулай жойда назорат тарозилари ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мижозларнинг киришини чеклашга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш корхонасида — улар ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган корхонада эса — 15 дақиқа олдин йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумий овқатланиш корхоналарида овқатланиш учун ҳисоб-китобларнинг ҳар хил: олдиндан ҳақ тўлаш, таомлар танлангандан сўнг тўлаш, овқатланиб бўлингач тўлаш, хўранданинг ўзи ҳисоб-китоб қилиши усулларидан фойдаланилади. Овқатланиш учун ҳисоб-китоб қилиш шакллари хизмат кўрсатиш усулига, хизмат кўрсатилаётган мижоз хусусиятига, корхона турига ва унинг ихтисослашувига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усулида ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналарида ва ошпазлик дўконларида (бўлимларида) ҳисоб-китоб қилишда мижозга касса чеки тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Официантлар хизмат кўрсатадиган барча корхоналарда сотилган маҳсулот учун тўлов официант томонидан берилган белгиланган намунадаги счет бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий мижозларга (ишчилар, хизматчилар, талабалар, ўқувчилар ва шу кабиларга) хизмат кўрсатиладиган ошхоналарда якка тартибдаги ёки гуруҳли абонентлар бўйича ҳисоб-китоб қилишдан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Умумий овқатланиш корхоналари асосий фаолияти билан бир қаторда қўшимча хизматлар кўрсатишлари керак. Бу хизматларнинг рўйхати корхоналарнинг ҳар бир тури ва класси учун индивидуал тартибда ҳамда стандарт билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча хизматлар қиймати таомномада ёки нархномаларда кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо залидан ташқарида мижозлар учун таомнома, винолар нархномалари ва хизматлар кўрсатишнинг корхона томонидан белгиланган қўшимча шартлари билан танишиш имконияти яратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо залларида мижоз таомнома воситасида таом ва маҳсулотлар қиймати, алкоголли ичимлик шишасининг сиғими, алкоголли ичимлик жами сиғимининг, 50 ва 100 граммининг нархи тўғрисида албатта хабардор қилинади. Доимий мижозларга (ишчилар, хизматчилар, талабалар, ўқувчилар ва шу кабиларга) хизмат кўрсатувчи ошхоналарда таомномада бундан ташқари, ошпазлик маҳсулотининг миқдори кўрсатилади, корхоналарнинг бошқа турларида эса мижозлар илтимосига кўра ушбу ахборот хизмат кўрсатувчи ходим томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аъло» ва «олий» классли корхоналарда босма рекламаларнинг барча турлари (таомноманинг муқоваси ва қистирма варақлари, винолар нархномалари, таклифнома карточкалари, проспектлар ва шу кабилар) юксак бадиий даражада тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Корхона санитария ва технология талабларига тўлиқ риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда таомлар, маҳсулотлар, ичимликлар тури рўйхатини мустақил равишда тузади.
(16-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 июндаги 230-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таомномада ва нархномаларда кўрсатилган таомлар, газаклар, вино-ароқ маҳсулотлари рўйхати корхона савдо залининг бутун иш вақти мобайнида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Меҳмонхоналар, вокзаллар, аэропортлар, иш ва ўқиш жойларидаги умумий овқатланиш корхоналарида, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган гуруҳларига хизмат кўрсатувчи корхоналарда маҳсулотлар сотишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда, овқатланишнинг оқилона меъёрлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳафта кунлари бўйича турли хил комплекс нонушталар, тушликлар, кечки овқатлар сотиш қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, умумий овқатланиш корхоналари истеъмолчига унга сотилган таомлар, ошпазлик маҳсулотлари, товарларнинг ўлчовлари ва вазнини, шунингдек сотилган маҳсулот (хизмат)ларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш имкониятини яратиши керак. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти тартибида умумий овқатланиш маҳсулоти тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи шахс истеъмолчи шахс илтимосига кўра унга савдо қилишга ва мазкур маҳсулотни сотиш ҳуқуқига рухсат гувоҳномасини кўрсатиши керак.
(18-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 июндаги 230-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошпазлик маҳсулоти (кўрсатилаётган хизмат) сифатида камчиликлар, тарозида ёки ҳисоб-китобда янглишишлар қайд этилганда умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти ва ходимлари истеъмолчи танловига кўра қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— аниқланган камчиликларни текин бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ошпазлик маҳсулоти (хизмат) учун тўлов миқдорини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қўшимча тўловсиз худди шундай таомни, ошпазлик маҳсулотини тайёрлаш (хизматни қайтадан бажариш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— истеъмолчининг сифатсиз ошпазлик маҳсулотини сотиб олиш (бажарилган хизмат) билан боғлиқ харажатларини тўлиқ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— маънавий зарарни қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнида истеъмолчининг ҳоҳишига кўра тайёр ошпазлик маҳсулоти ва харид қилинадиган товарлар, шу жумладан вино-ароқ маҳсулотлари тегишли равишда қадоқланган ҳолда олиб кетиш учун сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хизмат кўрсатиш учун олдиндан бериладиган буюртмани қабул қилишда корхона уни ўзаро мажбуриятларда белгиланган муддатларда бажаришни кафолатлаши керак. Бундай буюртмани корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар билан бажариш имкони бўлмаган тақдирда корхона ушбу тадбирнинг, истеъмолчининг манфаатларини камситмаган ҳолда, бу ҳақда камида 7 кун олдин хабардор қилиб, бошқа умумий овқатланиш корхонасида бажарилишини таъминлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи тадбир ўтказиладиган куни ўз буюртмаси бўйича хизмат кўрсатилишини рад этган тақдирда, у ўзи буюртирган, бошқа истеъмолчиларга сотиш мумкин бўлмаган маҳсулот (товар)ларни сотиб олишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Умумий овқатланиш маҳсулотини ишлаб чиқаришни ва сотишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ошпазлик маҳсулотини тайёрловчилар санитария қоидаларига риоя қилишга, шу жумладан, тиббий текширувларни, ходимларнинг санитария бўйича билимларини ошириш тадбирларини мунтазам равишда ўтказишга мажбурдирлар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 июндаги 230-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Таомлар уларни сотиш санитария қоидаларида белгиланган муддатларга қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириладиган миқдорларда тайёрланиши керак. Олдинги кундан қолган гўштли, балиқли қиймалардан, пиширилган макарон, қайла, ёрма маҳсулотларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сузилаётган барча таомлар зарур ҳароратда бўлиши, ёғ, қаймоқ қайла, гарнир ва шўрва кабиларни сузишда ўлчовли анжомлардан фойдаланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш корхоналари (хусусий тадбиркорлар) маҳсулотларини сотиш тартиби ижро этувчи ҳокимиятнинг маҳаллий органлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез айнийдиган ошпазлик маҳсулотларини машиналарда, дўкончаларда ва қўлда сотиш тақиқланади. Уларнинг рўйхати санитария-эпидемиология назоратининг хусусий органлари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёрловчи корхонанинг савдо залидан ташқарида сотиладиган ҳар бир туркуми тайёрловчи корхонанинг номи кўрсатилган, тайёрланган вақти, сотишнинг сўнгги муддати ва бир идишга жойланган маҳсулот вазни кўрсатилган ҳолда нархномага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлар ҳам ушбу Қоидалари, амалдаги санитария қоидаларини ва бошқа норматив ҳужжатларни бажаришга мажбурдирлар»;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 июндаги 230-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, умумий овқатланиш корхоналарида вино-ароқ маҳсулотлари сотиш тегишли савдо-ишлаб чиқариш концернлари ва вилоятлар матлубот уюшмалари тақдим этадиган дислокацияга мувофиқ жойлардаги ҳокимликлар томонидан бериладиган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, умумий овқатланиш корхоналари ишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Маҳсулотларни тайёрлаш технологик циклининг барча босқичларида уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан норма ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Низоларни ҳал этиш ва жавобгарликка тортиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сотувчи билан харидор ўртасида низолар пайдо бўлган тақдирда уларнинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки ҳал этиш юзасидан шикоят бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган органларга ёки судга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунлари моддаларининг ҳамда ушбу Қоидалар талабларининг бузилиши жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 июндаги 230-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо корхоналарида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур қоидалар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси тўғрисидаги Низом ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар заргарлик зеб-зийнатлари, столни тузаш буюмлари, биноларни безаш буюмлари, олтин, кумуш, платина, палладий ва уларнинг қотишмаларидан ясалган бошқа буюмлар ва қимматбаҳо тошлар (бриллиантлар, сапфирлар, ёқутлар, зумрадлар, марваридлар) ишлатилган буюмлар; ярим қимматбаҳо, қўлда ясалган ва синтетик тошлар ўрнатилган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар; корпуси қимматбаҳо металлардан ясалган соатлар билан олди-сотди қилувчи сотувчилар ва уларни харид қилувчи фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қоидалар таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бор бўлган заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмлар билан савдо қилувчи чакана савдо корхоналарига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилиш соҳасида фаолиятини амалга оширувчи, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, барча юридик шахсларга ва уларнинг таркибий бўлинмаларига татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 октябрдаги 363-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 20-сон, 157-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилувчи чакана савдо корхонаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган Дислокацияга киритилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дислокацияга моддий-техник базаси мазкур Қоидаларнинг 5—7-бандлари талабларига мувофиқлиги бўйича тегишлича «Савдо» ҳудудий акциядорлик компанияларида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаментида экспертизадан ўтган савдо корхоналари киритилади
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги51-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган Дислокацияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатаси рўйхатдан ўтказади ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган Дислокация ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида савдо қилиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган товарларни сотиш фақат ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, универмаглар, савдо марказларининг бўлимлари, секцияларида амалга оширилади. Буларда кўрсатиб ўтилган бойликларнинг ҳисобга олиниши, ишончли сақланиши (қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси мавжудлиги, савдо бўлимидан тўсилган мустаҳкамланган, ёнмайдиган пўлат сандиқ мавжудлиги) ва уларни харидорларнинг танлаши учун зарур шароитлар таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўконлар ва бўлимларда қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт: «Ўздавстандарт»нинг давлат текширувчилари томонидан текширилган биринчи ёки иккинчи класс аниқликдаги тарозилар, гардиш ўлчагичлар, бармоқ ўлчагичлар, пробани аниқлаш учун реактивлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ихтисослаштирилган заргарлик дўконларида, универмаглар, савдо марказларининг бўлимлари ва секцияларида харидорларга қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни кўрсатиш қулай бўлиши таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидорларга қулай бўлиши учун заргарлик зеб-зийнатлари, столни тузаш буюмлари ва бошқа буюмлар вазифаси ва хилига кўра гуруҳларга ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо залларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган пробалар тўғрисидаги ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни тамғалаш тартиби тўғрисидаги норматив ҳужжатлардан кўчирмалар, проба тамғалари тасвири, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома, чакана савдо корхонаси Давлат пробани аниқлаш палатасида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, мазкур қоидалар ва харидорлар учун зарур бўлган бошқа ахборот кўзга кўринарли жойга осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар уларда уларни тайёрлаганларнинг тамғалари ва Давлат Пробани аниқлаш палатаси томонидан қўйилган проба тамғалари мавжуд бўлсагина сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элдан келтирилган хорижда ишлаб чиқарилган буюмларда ҳам Давлат пробани аниқлаш палатасининг тамғаси бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сотувга қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларда маҳсулотнинг номи, тайёрловчи, артикуль проба, 1 грамм маҳсулотнинг массаси ва баҳоси, сотувга қўйилган буюмларнинг тури, уларнинг хусусияти, буюмнинг массаси ва чакана нархи кўрсатилган ҳолда пломбаланган ёрлиқлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ тамгаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмларнинг қолган турларида сифат сертификати бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар савдо залига қўйилгунга қадар сотувдан олдинги тайёргарликдан ўтиши керак. Бу тайёргарлик буюмларни кўздан кечириш ва брак қилишни, белгиланган проба тамғалари, пломба ва ёрлиқлар мавжудлигини текширишни, ўлчамларига кўра сортларга ажратишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Чакана савдо корхонаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни танлашда харидорга малакали ёрдам бериши ва уни зарур маслаҳат билан таъминлаши, харидорни сотувдаги мавжуд намуналар билан таништириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидорнинг ҳоҳишига кўра чакана савдо корхонаси харидор қимматбаҳо тошлардан танлаган буюмларни дўкон иш кунининг охиригача бўлган муддатга сақлаб туришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган безаклар якка тартибда ўраб-жойланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо корхонаси қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларни сақлаш тартиби ҳақида харидорни хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо корхонаси қўшимча товарлар сотишни ташкил этиши ва харидорга қўшимча хизматлар комплексини кўрсатиши мумкин қуйма нақш солиш, олдиндан буюртма қабул қилиш, совғани етказиб бериш ва топшириш, чиройли қилиб ўраб-жойлаш ва хизматларнинг бошқа шакллари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди, уларда чакана савдо корхонаси томонидан қайд этиладиган нуқсонлар (зиракка тошлар, илгакларнинг, билакузукка шарнирли бирикмаларнинг суст маҳкамланганлиги, ёриқлар, ушалган жойлар, тирналган жойлар, ғудурлар ва бошқа нуқсонлар) аниқланган, давлат проба тамғаси муҳрининг заргарлик қотишмаси амалдаги пробасига, буюм хусусиятларининг пломбаланган ёрлиқ маълумотларига мос келмаслиги бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларда чакана савдо корхонаси томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар аниқланган тақдирда харидор уларни харид қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида харид нархи тегишлича қайта ҳисобланган ҳолда ана шундай буюмларга ёки бошқа буюмларга алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади, ёхуд улардаги нуқсонлар текин бартараф этилиши, ёки харид нархи мутаносиб равишда камайтирилиши керак. Харидор шунингдек зарар қопланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳам ҳақли бўлади. Харидорнинг кўрсатиб ўтилган талаблари товар чеки тақдим этилгандан кейин кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чакана савдо корхонаси томонидан алмаштириш ёки нуқсонларни текин бартараф этиш муддатлари бузилган тақдирда чакана савдо корхонаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ неустойка тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сифатга оид нуқсонлар пайдо бўлиши сабаблари масаласида келишмовчиликлар келиб чиқса чакана савдо корхонаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмни харидордан қабул қилиб олишга ва уни мустақил экспертиза ўтказиш учун Давлат пробани аниқлаш палатасига юборишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор экспертиза ўтказишда қатнашишга ҳақли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сотилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун харидордан нақд пулни қабул қилиш чакана савдо корхонаси томонидан назорат-касса машиналари қўлланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо корхонаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган сотилган буюм учун харидорга касса чеки ҳамда савдо ташкилоти қайди қўйилган ва сотувчи томонидан имзоланган товар чеки нусхасини бериши шарт. Товар чеки нусхасида буюмнинг номи, артикули, нархи ва сотиш санаси, сотувчининг имзоси ва савдо корхонаси штампи бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан воситачилик савдоси Ноозиқ-овқат товарлари билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ мазкур Қоидаларнинг 4-бандига биноан Дислокацияга киритилган савдо корхоналаридагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Чакана савдо корхонасининг жавобгарлиги ва мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чакана савдо корхонаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидалари бузилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харидор олдида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат проба тамғаларисиз ёки пломбирланган ёрлиқсиз сотувга тушган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар муҳрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатасига жўнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг Давлат пробани аниқлаш палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда бошқа назорат қилувчи органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар текширишларга, мазкур қоидаларга риоя қилган ҳолда, мутахассисларни, истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо корхоналари ходимлари текширишлар ўтказилишига кўмаклашишлари ҳамда нуқсонлар ва қоидабузишларни бартараф этиш чораларини кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Низоларни ҳал этиш ва жавобгарликка тортиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Чакана савдо корхонаси билан харидор ўртасида низо пайдо бўлган тақдирда уларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки қарор устидан шикоят бузилган ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган органга ёки судга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари моддалари ва мазкур Қоидалар талаблари бузилиши жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.