Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2016 14.07.1997 йилдаги 358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲИСОБИДАН МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИГАН МУАССАСАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш, бюджетдан ажратилаётган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молия вазирлиги, маҳаллий молия органлари, бюджет ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларга эга бўлган вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча муассасалар ва ташкилотларни 1997 йил 15 ноябргача ялпи рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда улар бундан буён юридик шахс сифатида фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлигини аниқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзларига қарашли бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг, раҳбарлар ва тоифалар бўйича мутахассислар сонининг нисбатини назарда тутган ҳолда, намунавий штатлар жадвалини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1998 йилдан бошлаб, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметалари: республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиганлариники — Молия вазирлигида, маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиганлариники — тегишли молия органларида мажбурий равишда рўйхатдан ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига штат жадваллари молия органларида рўйхатдан ўтказилгунга қадар янги штат жадвалларини амалга киритиш, шунингдек амалдаги штат жадвалларига ўзгартиришлар киритиш тақиқлаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Банк муассасалари 1998 йил 1 январдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг штатлар жадваллари ва харажатлар сметалари Молия вазирлигида ёки тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган тақдирдагина ходимларга иш ҳақи тўлаш учун маблағлар берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги ва республика молия органлари белгиланган штатларга, лавозим маошларига ва харажатлар сметасига риоя қилмаган бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг харажатларини маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358-сон