Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1991 ЙИЛ 30 ДЕКАБРДАГИ 318-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўқув жараёнини такомиллаштириш, ўқув-моддий базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, гидрометеорология ихтисоси мутахассислари тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини, ҳунар-техника билим юртларини, илмий-тадқиқот ташкилотларини ва соғлиқни сақлаш объектларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказиш ҳақида» 1991 йил 30 декабрдаги 318-сон қарорига қисман ўзгартириш киритилиб, Тошкент гидрометеорология техникуми ўқув-методик раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қолдирилган ҳолда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарамоғидан Гидрометеорология бош бошқармаси тасарруфига ўтказилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 22 март,
148-сон