Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРГА АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 майдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. 1997 йил 15 июлдан бошлаб республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотларга акциз ставкаларининг қуйидаги миқдорлари белгилансин (акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархлари бўйича товарлар қийматига нисбатан фоизларда);
| коньяк | — 65 |
| спиртсиз вино | — 50 |
| спиртли вино | — 40 |
| шампань виноси | — 45 |
| бальзам | — 40 |
| республика корхоналари («Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналаридан ташқари) томонидан ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат спирти | — 40 |
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари учун спиртга акциз солиғи ставкаси 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.
2. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналаридан ташқари республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган спирт бўйича тўланган акциз солиғи суммаси улар ишлаб чиқарган алкоголли маҳсулотлар таннархига қўшилиши назарда тутилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси алкоголли маҳсулотларга акциз солиқлари тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 14 июль,
357-сон