Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.05.2007 йилдаги 91-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ҲУҚУҚИГА ИШОНЧНОМАЛАРНИ ГЕРБЛИ (МАХСУС) БЛАНКАЛАРДА ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори янада тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек автомототранспорт воситалари эгалари ва ҳайдовчиларнинг истакларини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқи учун 2006 йил 1 июлгача берилган ишончномаларни гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштириш учун қўшимча имконият бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган ишончномаларни гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштириш 2007 йил 1 июлгача амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончномалар гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштирилганлиги учун давлат божи ундирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштириш учун ишончнома ишонч билдирувчи ёки ишончли вакил томонидан паспорт кўрсатилган ҳолда олдин расмийлаштирилган нотариал идорага тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гербли (махсус) бланкаларда қайта расмийлаштирилмаган ишончномалар бўйича автомототранспорт воситаларини бошқаришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор талаблари автомототранспорт воситалари эгалари ва аҳоли эътиборига белгиланган тартибда етказилишини, улар орасида шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали зарур тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончномалар қайта расмийлаштирилиши ва ҳисобга қўйилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар, шунингдек ишончномалар нотариуслар томонидан қайта расмийлаштирилишида ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида ҳисобга қўйилишида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилган ҳолда олдин берилган ишончномаларни гербли (махсус) бланкаларда ўз вақтида қайта расмийлаштиришга доир зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 185-модда)