Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. 1996 йил 12 апрель куни МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган қуйидаги шартномалар тасдиқлансин:
Магистраль қувурлар орқали нефть ва нефть маҳсулотлари транзити бўйича келишилган сиёсатни амалга ошириш тўғрисидаги Битим;
Ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотларга меҳнат муҳофазаси бўйича мувофиқлаштирилган нормалар ва талабларни ишлаб чиқиш ҳамда уларга риоя қилиш тартиби тўғрисидаги Битим;
Хавфли ва бошқа чиқиндиларнинг трансчегаравий ташилиши устидан назорат қилиш тўғрисидаги Битим;
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.
2 Бош вазир ўринбосарлари ва Ташқи ишлар вазирига, мазкур шартномаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 28 август,
419-сон