Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 2 июлда Люксембург шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Люксембург Буюк Герцоглиги ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция тасдиқлансин.
2. Бош вазир ўринбосари, макроиқтисодиёт ва статистика вазири Б.С. Ҳамидов, ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов Ўзбекистон Республикасининг ушбу Конвенцияда назарда тутилган мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 14 август,
399-сон