Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 27 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
2006 йил 27 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги 158-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 12, 413, 418-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 6-модданинг олтинчи хатбошиси «ҳисоботни» деган сўздан кейин «белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 26-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди, уни жорий йилнинг ўн бешинчи сентябригача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади ҳамда Давлат бюджети лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан бирга жорий йилнинг биринчи октябригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади»;
3) 27-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси ёки унинг топшириғига кўра» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 28-модда биринчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «ўн бешинчи сентябргача» деган сўзлар «биринчи октябргача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-банди «ҳисобот» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4-банди «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7-банди «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 39-модданинг:
тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи апрелигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига у ташқи аудит ва баҳолаш ўтказиши учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг бешинчи апрелигача юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга доир хулосасини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг ўнинчи майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг ўн бешинчи майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади»;
ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари тегишинча ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
ЎРҚ-95-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)