LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 5 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1994 йил 28 январдаги 20 (768)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси қонунларини «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.