Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УН ВА НОННИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрдаги 547-сон «Ун ва ноннинг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Республикага келтирилаётган доннинг нархи ошганлигини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йилнинг 20 сентябридан бошлаб уннинг бир килограмми учун ўрта ҳисобда 60 сўм ва ноннинг бир килограмми учун ўрта ҳисобда 50 сўм миқдорда чегараланган чакана нархлар белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ун ва ноннинг янги чакана нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарори 1-иловасининг ун ва нон нархларига тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 17 сентябрь,
463-сон