Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ БУЗАДИГАН ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР ВА ҚАРОРЛАР УСТИДАН СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, шунингдек республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 30 август,
109-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 184-модда)